Халқ табобатида пиёзнинг шифобахш хусусиятларидан пешоб ҳайдовчи дори сифатида, турли яра, чипқон, цинга (витамин етишмаслиги сабабли тишларнинг тўкилиб кетиши), ичакнинг қаттиқ оғриши, колит, атеросклероз, гипертония (хафақон), авитаминоз касалликларини, манқа, ҳўппоз, тумов, сизлоғич, ҳатто, юмалоқ гижжани туширишда ҳам ишлатилади.
Бу сабзавотнинг спиртдаги тиндирмаси ичак, атеросклероз, гипертония касалликларига уни асал ва олма билан аралашмаси эса томоқ яллиғланиши ва йўталга даводир.
Пиёз қонда қанд миқдорини камайтириш хусусиятига ҳам эга. Шу сабабли уни қандли диабет билан оғриган беморларга тавсия этилади. Кўкпиёз юрак мушаклари фаолиятига ижобий таъсир этади. Бу кўкат танадаги ортиқча суюқликни чиқариб юборадиган калий ва каротин моддаларига бой. Тиш касалликларининг ҳам олдини олишда унинг фойдаси катта. Илмий тиббиётда ушбу сабзавотнинг доривор воситалари: тиндирма (аллилген), аллилглицер (бош пиёз экстракти билан глицерин аралашмаси), ичак атонияси (унинг таранглигининг сусайиши), колит, атеросклероз, гипертониянинг баъзи турлари, авитаминоз, цинга ва бошқа шу каби касалликларни даволаш учун ишлатилади. Бу доривор воситалар яна тумов (ринит)да буруннинг шиллиқ қаватларига сурилилади. Гинекологияда трихомонадали кольпитни даволашда қўлланилади.
Фойдали тавсиялар: 1) Бир стакан пиёз шарбати 1 стакан асал билан аралаштирилади. Ушбу малҳамдан уч маҳал овқатланишдан бир соат олдин ёки ундан 2-3 соат кейин 2 ой давомида бир чой қошиқ ёки ош қошиқда паришонхотирликда даво сифатида истеъмол қилинади. Икки ҳафта танаффус қилиб, яна ундан 2 ой ичиш этиш тавсия қилинади. 2. Юмалоқ гижжа (острица)дан холи бўлиш учун сархил пиёздан 15-20 грамдан кунига истеъмол қилиш зарур. Ушбу муолажа 7-10 кун давом этади. 3. Пиёз барглари ёрилган терига, оёқлардаги қалинлашаётган қадоқларга қўйилади. 4. Барра пиёз таом ҳазм бўлишини яхшилайди. 5. Бош пиёздан тайёрланган бўтқа соч илдизига сурилса, уни тўкилишдан асрайди. 6. Пиёз шарбати ва қанддан тайёрланган доривор восита иммунитетни мустаҳкамлайди. 7. Грипп, ЎРВИ ва нафас йўллари яллиғланганда пиёз майда тўғралади ҳамда эзилади. Бирор идишга солиб, сўнгра бемор бошига каттароқ рўмол ёпиб, пиёзни ҳидласа яхши натижа беради.
Эслатма: 1. Хом пиёзни ўткир меъда-ичак, буйрак, жигар хасталиклари билан оғриган беморлар истеъмол қилмасликлари лозим. 2. Унинг сувининг ўзинигина бурунга томизиш мумкин эмас. Чунки пиёз суви яллиғланган шиллиқ қаватга салбий таъсир қилади. Аммо, уч томчи пиёз сувига уч томчи илитилган ўсимлик мойи солиб, уни дорихона томизғичида бурунга кун давомида 2-3 маҳал томизилса, тумовни очади. 3. Бурун катакларига шифо мақсадида пиёз бўлагини тиқиш асло мумкин эмас. Сабаби уни бурундан тортиб олиш ўта қийин кечиб, шифокор ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин.
→Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ, шу йилдан бошлаб мамлакатимизда тиббий суғурта механизми жорий этишга киришилади.
2018 йилда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказлари ташкил этилади.
Ҳужжатда, шунингдек, ҳар йили ҳар бир туман ва шаҳардан 70 тагача оилага маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилиниши белгиланган.
"Тараққиёт стратегияси" маркази хабарига кўра, 231 банддан иборат Давлат дастурида 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.
→Аҳоли
орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда исхтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мунтазам тарзда ўтказиб
келинаётган тиббий-ижтимоий тадбирлар кўламининг кенгайиб бораётганлиги, бу
албатта, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда касалликларнинг олдини
олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Яқинда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий марказининг бир гуруҳ юқори малакали шифокорлари Кармана туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, 150 нафардан ортиқ аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишди.
Кўрик давомида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази болалар поликлинкаси бўлими бошлиғи Муаззам Нажмиддинова томонидан оилалар билан ҳам суҳбатлар ўтказилиб, оналар саломатлигига ҳамда болалар парваришига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, даврга қараб болаларни тўғри овқатлантириш, жисмоний фаоллигини ошириш борасида тавсиялар берилиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада яхшилаш, тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш бизнинг энг асосий вазифамиларимиздан биридир, – деди Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази неврологи Гулнора Каримова. – Бугун мана шу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Мамлакатимизда инсон соғлигига шу даражада эътибор қаратилаётган экан, нега биз ўз соғлигимз учун қайғурмаймиз. Инсон авволо ўз соғлигига эътибор қаратса, бизнинг тавсияларимизга амал қилсагина биз асосий мақсадимизга эришамиз.
Дарҳақиқат, биз ўз саломатлигимиз ҳақида қайғурсак, соғлигимизга зарар етказадагиган одатлардан йироқ бўлсак ва албатта, шифокорларнинг сўзларига амал қилсак, соғлом жамият сари муҳим қадамни қўйган бўламиз.
→Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Эндиликда врач ва фармацевтларга биринчи малака тоифасини бериш бўйича аттестация ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари (илгари – Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ҳузуридаги аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.
Аттестациядан ўтиш учун ҳужжатларни топширишда маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг ва мутахассислик бўйича малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаларини нотариал тасдиқлатиш шарт эмас. Шунингдек топшириладиган ҳужжатлардан талабгорнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги ҳисобот охирги 2 йил (илгари -3 йил) учун тузилади.
Эндиликда аттестация бир босқичда – 5 та саволдан иборат билет асосида суҳбат шаклида ўтказилади. Илгари у 2 босқичда яъни, биринчиси – 50 та тест саволи, иккинчиси – 5 та саволдан иборат билет асосида суҳбат ўтказиларди.
Аттестация натижаларидан норози бўлган талабгорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги апелляция комиссиясига апелляция шикояти бериш ёки судга мурожаат қилиш (илгари – фақат апелляция шикояти бериш) ҳуқуқига эга бўлдилар.
→
№ | Махсулот номи | улчов бирлиги | микдори | суммаси | |
1 | Жорий таъмирлаш | комп | 1 | 160 000 000 | |
№ | Махсулот номи | улчов бирлиги | микдори | нархи | суммаси |
1 | Тиббий жихозлар | комп | 1 | 150 000 000 | |
№ | Махсулот номи | улчов бирлиги | микдори | нархи | суммаси |
1 | Тиббий жихозлар | комп | 1 | 150 000 000 | |
№ | Махсулот номи | улчов бирлиги | микдори | нархи | суммаси |
1 | Масло сливочное | кг | 200 | 30000 | 6 000 000 |
РШТЕИМ Навоий вилоят филиали | |||||
Навоий шахри Ибн -сино кучаси-27 | |||||
тел.2204213 | |||||
Марказий банк Навоий шахри | |||||
(МФО ) 00014 | |||||
ИНН 200006302 |
Навоий вилоят Сил касаллигига қарши болалар санаторийсининг 2018-йил январ ойида озиқ овқат махсулотларига эхтиёжи:
№ |
Махсулот номи |
Ўлчов бирлиги |
Хажми(миқдори) |
Нархи |
Умумий суммаси |
1 |
Тухум |
шт |
3000 |
750 |
2 250 000 |
2 |
Повидло |
кг |
100 |
10 000 |
1 000 000 |
3 |
Балиқ |
кг |
50 |
15 000 |
750 000 |
4 |
Конфет |
кг |
40 |
10 000 |
400 000 |
5 |
Печенье |
кг |
40 |
8000 |
320 000 |
6 |
Карам |
кг |
200 |
1000 |
200 000 |
7 |
Ошқовоқ |
кг |
200 |
1500 |
300 000 |
8 |
Дрожжи |
кг |
10 |
20 000 |
200 000 |
9 |
Ичимлик содаси |
шт |
10 |
3000 |
30 000 |
10 |
Чой кук |
кг |
10 |
30 000 |
300 000 |
11 |
Гушт |
кг |
1000 |
32 000 |
32 000 000 |
12 |
Сариёғ |
кг |
150 |
30 000 |
4 500 000 |
13 |
Сут |
лт |
800 |
2500 |
2 000 000 |
14 |
Қатиқ |
лт |
300 |
3500 |
1 050 000 |
15 |
Нон |
шт |
3000 |
700 |
2 100 000 |
Талаб:
Махсулотларни сифатли бўлиши ва манзилгача етказиб бериш шарт
Тулов: Олдиндан 15% махсулотни қабул қилган
кундан бошлаб 15 иш кунида қолган 85 % тулов амалга оширилади.
Манзил: Навоий вилоят Навбахор туман Янгийўл МФЙ
Тел: +99893 432-22-51
Х/Р:100021860124017073401054001
ИНН:207203488
МФО:00014
Банк: Тошкент ш. Марказий банк ХККМ
Дарҳақиқат байрамларни байрамдек яйраб дам олиб нишонлашнинг ҳам ўз гашти бор. Руҳиятдаги хушкайфият, жисмоний бардамлик ишга янгича куч ва ғайрат билан ёндошишни таъминлашида Президентимизнинг "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони давлат байрамлари даврида қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш учун қўшимча шароитларни яратди. Фармонга кўра 2018 йилда:
2 январь- сешанба, 20 март - сешанба, 31 август - жума кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди.
2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари:
6 январь - шанба 3 январь - чоршанбага; 17 март - шанба 19 март душанбага; 24 март - шанба 22 март - пайшанбага; 25 августь - шанба 23 августь - пайшанбага; 26 августь - якшанба 24 августь жумага; 8 сентябрь - шанба 3 сентябрь - душанбага; 15 сентябрь - шанба 4 сентябрь - сешанбага; 29 декабрь - шанба 31 декабрь - душанбага кўчирилди.
Бундан ташқари миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолишда олижаноблик, эзгулик, раҳимдиллик, ҳамжиҳатлик фазилатлари мужассам бўлган Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларини нишонлашда ҳам уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилган.
Байрам кунларини узайтиришдан асосий мақсад узлуксиз дам олиш кунларидан самарали фойдаланиш, ички туризм ва оилавий дам олиш кунларини ташкил қилиш, юртимизнинг тарихий-маданий марказларига ташриф буюриш ҳамда унинг ноёб табиий ресурслари билан чуқур танишиш учун фуқароларга кенг имкониятлар яратишдан иборатдир. Бу шубҳасиз ёшларимизнинг она диёримизга бўлган эътиборини, меҳрини ошириш билан унинг дунёқараши кенгайишига мустаҳкам замин бўлади.
→Бу йил биринчи марта тиббиёт йўналишидаги олий таълим даргоҳларида таълим олаётган 7-курс бакалавр ҳамда клиник ординатура йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши муддатидан 5 ой олдин якунланди.
Ўтказилаётган ушбу тадбирларда битирувчилар муддатидан аввал "Шифокорлик қасамёди”ни қабул қилиб, талабалик дипломига эга бўлдилар.
Вилоятимизда ҳам ушбу тантанага кенг ҳозирлик кўрилди. 75 нафар бакалавр ҳамда 19 нафар клиник ординатура битирувчилари катта шодиёна билан кутиб олиниб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Фахридин Солиев, Самарқанд давлат тиббиёт институти кафедра мудири Ислом Шоматов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Фарход Ғаффоров ҳамда тиббиёт фахрийлари сўзга чиқиб, битирувчиларни қутлади.
Шуни мамнуният билан айтиш жоизки, Юртбошимиз кўрсатмаларига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида мамлакатимиз тиббиёти олдида турган муҳим масалалар – кадрлар етишмаслиги, жойларда аҳолига етарли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш кўлами тубдан яхшиланди.
Бир сўз билан айтилганда, ёш мутахассисларга бириктирилган ҳудудларига бориб жойлашиши ва ишлашлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилди. Бундан ташқари, битирувчилар учун доимий равишда алоқа ўрнатиб туришни таъминлаш мақсадида таълим муассасаси томонидан ҳар бир мутахассисга масъул шахслар бириктирилди. ДАВОМИНИ УҚИНГ
→