Қидириш   

24 февраль 2018,   кўрилган: 835

Амалиётлар ўтказилдиРеспубликамизда тиббий хизмат кўрсатиш тизими ва жаҳон талаблари даражасида ноёб тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланиш юқори босқичга кўтарилмоқда. Ўз навбатида мутахассислар малакасини оширишга, жойларда ҳам мураккаб амалиётлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу Президентимизнинг тиббиётга оид қарорларида, соҳа мутахассислари билан бўлган учрашувларида ҳам ўз ифодасини топган.

Яқинда республика илмий марказларидан келган тажрибали шифокорлар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бир қатор жарроҳлик  амалиётлар ўтказганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин исботидир. Република Нейрохирургия илмий маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди А. Норов иштирокида 2 нафар беморда умуртқа поғонасида "стабилизацияловчи”, Ўзбекистон Республикаси Ногиронларни реаблитация қилиш миллий маркази олий тоифали травмотолог-ортопеди Ғ. Ражабов томонидан "VLII танасини перкутан вертебропластикаси” ва "Ўнг тизза буғими кистаси ва латерал менискэктомияси”, Республика Ихтисослашган кардиология маркази малакали мутахассиси Н. Юлдошев иштирокида 6 нафар беморда стентлаш ва 1 нафар беморга юрак қон томирлари ангиографияси амалиётлари ўтказилди.

Бугун ким билан ва қайси шифо топган бемор билан суҳбатлашманг кўрсатилаётган тиббий хизматдан ризолиги, айниқса, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ёки бошқа жиддий касалликларнинг шу ернинг ўзида даволаш чоралари кўрилаётганлиги ҳам оворагарчилик, ҳам ортиқча сарф-харажатлар, ҳам йўл азобларидан фориғ этаётганлигини шукроналик ва мамнунлик билан тилга олишади.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :