Қидириш   

15 март 2018,   кўрилган: 746

Навоий вилояти тарихида илк борКардиостимулятор имплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди

 

Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиология бўлимида электрокардиостимулятор ўрнатиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.  "Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази” АЖ "Юрак ичи электрофизиологик тадқиқотлар ва юрак мураккаб аритмияларини жарроҳлик йўли билан даволаш” бўлими етакчи илмий ходими, Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида жойлашган "Миллий тиббиёт тадқиқот маркази”дан  Юртимизга таклиф этилган юртдошимиз т.ф.н. Якубов Акмал Абдусаматович ва "Юрак ичи электрофизиологик тадқиқотлар ва юрак мураккаб аритмияларини жарроҳлик йўли билан даволаш” бўлими мудири Хамраев Рамеш Равшановичлар таклиф этилдилар. Ушбу маҳорат тренинги давомида турли хил аритмияга эга 10 нафар беморлар кўрикдан ўтказилди. Маҳаллий шифокорлар билан давра суҳбати  ва "Брадикардияга эга беморларни даволашда замонавий ёндашувлар” номли семинар ўтказилди. Энг муҳими, Навоий вилояти тарихида илк бор 3 даражали АВ блокадага эга 82 ёшли беморга кардиолог Жамшид Содиқов  ва интервенцион аритмологлар Акмал Якубов ҳамда Рамеш Хамраев  иштирокида бир камерали доимий кардиостимулятор имплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди.  Тренинг давомида келгусидаги ҳамкорлик режалари ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар кетма-кетлиги тузиб чиқилди.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
15 март 2018,   кўрилган: 698

Жорий йилнинг  5-6 январ кунлари Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси травматология бўлимида туғма ногиронлиги бор бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Республика травматология ва ортопедия илмий текшириш институти илмий ходимлари  т.ф.д профессор Хаджанов И.Ю, к.м.н Тилявов Р.Ҳ, Мирзаханов С.А,Валиев О.Э ҳамда Республика болалар  ортопедияси маркази ходими Мирпаязов А.Х, вилоят бош травматолог-ортопеди Хужақулов У.Б вилоят куп тормоқли тиббиёт маркази булим бошлиғи Астанов А.И   икки кун давомида  беморларни текширувдан ўтказиб, амалий ёрдам кўрсатдилар.Кўрик давомида  126 нафар бемор болалар текширувдан ўтказилди, 8 та жаррохлик амалиёти муоффақиятли амалга оширилди.

     Бу каби маҳорат дарслари 2-3 март кунлари Нурота туман тиббиёт бирлашмасида ҳам амалга оширилди.Тиббиёт бирлашмаси травматологлари ҳамда Республика травматология ва ортопедия илмий текшириш институти илмий ходимлари билан ҳамкорликда 74 нафар бемор тиббий кўриклари ташкил этилди. Текшириш натижаларига асосида даво муолажалари ўтказилди ва зарур беморларга  Республика травматология ва ортопедия илмий текшириш институтида даволаниш учун йулланмалар берилди.Маҳорат дарслари сўнгида семинар  ташкил этилди, туман травматологлари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. - Илмий-амалий алоқаларимиз келажакда ҳам давом этади, дейди Нурота ТТБ бош шифокори Абдутолиб Хусаинов. - Ҳамкорликдаги ишларимиз шифокорларимиз малакасини ошириш,  беморлар соғлиқларини тиклаш, уларни жамиятга ва оилаларига соғлом қайтаришизда  жуда улкан кумак ҳисобланади.

      Ўзаро илмий-амалий ҳамкорликлар  халқимиз саломатлигини асрашда, фарзандларимизнинг маънан етук, жисмонан соғлом камол топишида муҳим дастурил амал бўлиб хизмат қилади.<!-- EndFragment -->  
<!-- EndFragment -->           
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :