Қидириш   

28 март 2018,   кўрилган: 715

Саломатлик поезди Навоийда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 6-мартдаги 01-07/1-655-сонли “2018 йилги “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари тўғрисида” ги мажлиси баёни 1-иловаси 20-бандида кўрсатилган Республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи Навоий вилояти аҳолиси учун “Саломатлик” поездини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш “Соғлом авлод учун” фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда 2018-йилнинг 21-29 март кунлари Тошкент-Тинчлик-Конимех-Қора-қата-Мустақиллик-Қизилқудуқ-Бузаубай-УчқудуқII-Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилмоқда. “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб 2018 йил 21 март куни Тошкент марказий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Навоий вилояти кўчма тиббий- ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами умумий қиймати 500 млн. сўмга яқин озиқ-овқат, кийим-кечак, оёқ кийимлар ҳамда дори-дармон, тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари ва ногиронлик аравчаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган. Мазкур поезд ўз режаси давомида кўзда тутилган Тинчлик-Конимех-Қора-қата-Мустақиллик-Қизилқудуқ-Бузаубай-УчқудуқII станцияларининг яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплекларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиш режалаштирилган. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чукка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қуллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривождантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборат. “Саломатлик” поезди 22 март куни Навоий темирйўл вокзалига кириб келди ва Тинчлик бекатида 22-23 март кунлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болаларга озиқ-овқат, кийим-кечак, оёқ кийимлар ҳамда дори-дармон, тиббиёт анжомлар, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари ва ногиронлик аравчаларидан иборат мурувват ёрдамларини кўрсатдилар.Малакали шифокорлар эса аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. “Саломатлик” поезди ўз режасига муофиқ ҳаракатини давом эттириш мақсадида Конимех-Қора-қата-Мустақиллик-Қизилқудуқ-Бузаубай-УчқудуқII туманларига жунаб кетди. Саломатлик” поезди 29 мартга қадар Навоий вилоятининг чекка туманларини айланиб чиқади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :