"Обод қишлоқ" Дастури доирасида вилоятимиз туманларида қишлоқ аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. 7 июнь санасида ана шундай тиббий кўриклардан бири Қизилтепа туманининг Тошработ қишлоқида ўтказилди. Мазкур кўриклар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббиёт реаблитацси илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика педиатрия маркази, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази, 1-республика клиникаси каби илқор тиббиёт марказларининг етакчи шифокорлари иштирокида бўлиб ўтди.
Айни кунда Тошработ оилавий поликлиникасида 13532 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиб келинмоқда. Йилнинг ўтган даври мобайнида 10930 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилган. Кўрик давомида 48 нафар бемор вилоят тиббиёт бўлимларига юборилган бҳлса, 3 нафар бемор Республика ихтисослаштирилган марказига даволанишга жўнатилган.
Ўтказилган тиббий кўрикларнинг аҳамиятли томонларидан бири бу хотин-қизларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратишдир. Қишлоқда истиқомат қилаётган 117 нафар ҳомиладор ҳамда 3751 нафар туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилганда 1 нафар ҳомиладор аёлга туғиш тавсия этилмаган. Сабаби, текширишлар натижасида ҳомиланинг туғма нуқсони борлиги аниқланган.
-Ҳомила даврида болада туғма нуқсонлар, турли соҳалар анамалияларини олдиндан аниқлашда тиббий кўрикларнинг ўрни катта -, дейди 1-республика клиникаси гинегологи Б.Абдурахмонов. - Она ва бола саломатлигини асраш эса бугунги кунда олдимиздаги муҳим фазифалардан биридир.
Мазкур кўрикнинг биринчи кунида 250 нафардан ортиқ қишлоқ аҳолиси текширувлардан ўтказилди.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати.
→18-19 июнь кунлари Кореянинг Инха университети госпиталининг 15 нафардан иборат нефролог, гастроэнтеролог, реабилитолог, педиатор, терапевт, отолоринголог, фармацевт врачлари ва ҳамширалари вилоятимизга ташриф буюришди.
Кармана туманидаги "Ханжин” меҳмонхонасида республикамизнинг барча вилоятларидан келган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларнинг туғиш ёшидаги аёллари, болалари ва ногиронлиги бўлган 545 нафар шахслар (болалар 109, аёллар 315, ўсмирлар 37 ҳамда эркаклар 84 нафар) тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, касаллик турига қараб инсонпарварлик ёрдами сифатида дори-дармонлар тарқатилди ва инекцион муолажалар қилинди.
→
Жорий йил 22 июнь куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг навоийлик битирувчи талабаларига диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Зафар Расулов, Тошкент педиатрия тиббиёт институти кафедра мудири Отабек Қўзиев, тиббёт ходимлари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.
14 нафар еттинчи курс, 15 нафар олтинчи курс битирувчиларига бакалавр дипломлари шунингдек, 2 нафар магистр димломи ҳам ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Магистр илмий даражасига муваффақ бўлган карманалик Умурзоқ Барноқулов болалар жарроҳи сифатида Республика шошилинчи тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига йўлланма олди. Кизилтепалик Дилдора Ҳакимова эса аллақачон болалар умумий амалиёт шифокори вазифасида тумандаги тиббиёт муассасасида болажонлар саломатлигини муфоҳаза қилишга киришган.
Навоий вилоят ССБ Ахборот хизмати.
→Куни кеча интернет тармоғида Самарқанд шаҳрида бундан бир ярим йил аввал, яъни 2017 йил бошида сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Наргиз Хамдамовна Санаханова бошқарувидаги хусусий "туғуруқхона” аниқлангани ҳақида хабарлар эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, аввало, шуни маълум қиладики, хусусий тиббиёт ташкилотлари учун туғуруқни қабул қилиш фаолияти тақиқланган тиббий фаолият тури рўйхатига киритилган. Бу меъёр қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилган. Шу боис, ушбу ихтисослик тури бўйича лицензия ҳам берилмайди. Хусусий тиббиёт ташкилотларининг бундай фаолият билан шуғулланиши эса, ноқонуний фаолият сифатида баҳоланиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
— Самарқанд шаҳрида жойлашган Наргиз Санаханова бошқарувидаги "Sam so’zani plus” хусусий тиббиёт муассасаси лицензияда кўрсатилмаган туғуруқни қабул қилиш фаолияти билан шуғулланганлиги учун лицензиясининг амал қилиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан суд тартибида уч марта тугатилган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат ташкилотларининг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов . — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар гал бундай ноқонуний ҳолат аниқланганда, ўтказилган ўрганиш ва текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиб, лицензия талаб ва шартларини қўпол бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини талаб қилиб келган. Натижада ташкилотнинг масъул шахсларига нисбатан суд томонидан дастлаб маъмурий, сўнгра эса жиноий жазолар қўлланилган.
→Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари асосида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, соҳада замонавий технологик ёндашувларни кенг тадбиқ этиш бўйича қабул қилинаётган қатор қарор ва фармонлар мамлакатимиз тиббиёт соҳасини янги босқичга кўтаришда дастуриламал бўлмоқда. Мазкур ҳужжатлар ижросида муҳим вазифалар қаторига чекка ҳудудлар аҳолисига тиббёт малакли хизмат кўрсатиш алоҳида назарда тутилган.
Ана шу мақсадлар йўлида жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий маркази директори, академик Феруз Назиров, Ўзбекистон Республикаси бош жарроҳи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Миршавкат Акбаров, тиббиёт фанлари номзоди, анестезиолог Людмила Назирова, тиббиёт фанлари номзоди, илмий марказ қон томир бўлими мудири Ойбек Тоиров, эндоскопист Жавоҳир Жуманиёзов вилоятимиз кўп тармоқли тиббёт марказида бўлишиб, аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишди. Шу жумладан, вилоят бўйича ташриф буюрган қон томир, абдоминал, кардиологик, жигар ва ўт йўллари паталогияси, қизил ўнгач, ошқозон-ичак системаси касалликлари билан оқриган 50 нафардан ортиқ бемор кўрикдан ўтказилиб, керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек, марказ мажлислар залида вилоятимиз соҳа шифокорларига академик Ф.Назиров томонидан ҳозирги вақтда республикамизда йўлга қўйилган юқори технологик ва кичик иниазив операциялар ҳамда жигар ва буйраклар трансплантациялари мавзусида ўқув семинари ҳам бўлиб ўтди.
Ташриф давомида вилоят кўп тармоқли тиббёт марказида Республика бош жарроҳи М.Акбаров ҳамда марказ жарроҳлари иштирокида мураккаб ўт йўллари паталогиясида рекоструктив амалиёти муваффақиятли ўтказилди.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати.
→