Қидириш   

24 июль 2018,   кўрилган: 200

 


 Республика кардиологларининг вилоятимизга ташрифи Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт кардиология марказининг бир гуруҳ мутахассислари 9-14 июль кунлари вилоятимизда бўлишиб, ҳудуднинг кардиология соҳасидаги салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолига тегишли тартибда тиббий ёрдам ва кўмак кўрсатишни амалга оширишди.

Бир ҳафта давомида 5 кишилик гуруҳ вилоятимиз узоқ чўл ҳудудларидаги тиббиёт бирлашмалари терапия ҳамда шошилич тиббий ёрдам бўлимлари иш фаолиятлари билан қизиқиб, касалликни эрта аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш  юзасидан керакли амалий тавсиялар бериб ўтишди, ҳамда муассаса шифокорлари билан малака алмашишди.

14 июль куни эса Навоий шаҳар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида кардиологлар гуруҳи ўз фаолияти якунларига бағишланган "Юрак қон-томир хасталигида буйрак касалликларининг роли” мавзусида ўқув семинари иштирок этишди ва маъруза қилишди. Шунингдек, улар иштирокида бирлашманинг ўзида 4 нафар беморда торайган юрак қон-томирларида стентлаш амалиёти ҳам ўтказилди.  Операциялар муваффақиятли амалга оширилди.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 июль 2018,   кўрилган: 195

 

Долзарб мавзуда йиғилиш ўтказилдиЯқинда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъуллари ҳамда барча тиббиёт муассасалари масъулари иштирокида Коррупцияга жиноятига қарши қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бош ҳамшираси билан боғлиқ коррупция жиноятига оид дастлабки тергов ҳаракатлари бўйича маълумотлар берилди.  

Йиғилишда вилоят миқёсида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан товламачилик, таъмагирлик жиноятини содир этаётган тиббиёт ходимларининг борлиги соҳада эришилаётган ютуқларни йўққа чиқараётгани, халқнинг ишончига путур етказаётганлиги кескин танқидга олинди. 

Йиғилишда коррупция жиноятига етакловичи барча ҳолатларга чек кўйиш, шу билан бирга, ижро интизоми бўйича ҳам соҳада йўл қўйилаётган камчилик ва масъулиятсизлик ҳолатлари таҳлил этилди, вилоятда тиббиёт соҳаси шаффофлигини ошириш, тиббий кўриклар сифатини янада яхшилашда тиббиёт ходимлари масъулияти ва ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан ҳар бир тиббиёт муассасасида барча ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказиш белгиланди.       

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
20 июль 2018,   кўрилган: 201

Қувватбахш ичимликлардан ҳам кучлироқ меваШимолий Каролина университетида фаолият олиб борувчи америкалик тадқиқотчилар изланишлари натижасида тетиклаштирувчи хусусиятга эга бўлган энг кучли мевани аниқладилар.

Тадқиқот давомида кўнгилли велопойгачилар икки гуруҳга ажратилди ва бирига махсус спорт ичимликлари, иккинчисига эса оддий бананлар берилди. Банан ҳар қандай қувватбахш ичимликлардан кучлироқ экан. Мева ўз таркибида юқори миқдордаги клетчатка, калий, В6 гуруҳидаги витаминлар ва антиоксидантларни сақлайди.

Бундан ташқари бананлар таркибида фойдали шакарлар (сахароза, фруктоза, глюкоза) ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳеч қандай зиёнсиз организмни тетиклаштиради.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
20 июль 2018,   кўрилган: 190

Есанг – саҳар е…Халқимизда, "Қовун есанг – саҳар е…” деган нақл бор. Бу гап қовун таркибида ҳазм жараёни оғир кечадиган моддаларнинг борлиги билан боғлиқ. Унинг тўйимли ва дармонбахш этидан мураббо, жем, қоқи тайёрланади. Қовун бош мия қобиғи, асабни тинчлантириш хусусиятига эга.

Дунёда 150 дан ортиқ қовун нави яратилган бўлса, мамлакатимизда 50 дан ортиқ қовун навлари маҳаллийлаштирилган. Унинг таркибида, айниқса, темир ва калий тузлари жуда кўп, шу сабабли ундан камқонликни, юрак қон-томир касалликлари, ревматизмни даволашда ҳам фойдаланилади.

Унда кремний моддаси кўп. Олимларнинг аниқлашича бевосита инсон ҳаёти, унинг саломатлиги, физиологик жараёнларнинг тартибга солиниши бу модда билан бевосита боғлиқ. У қаттиқ тўқималарга, тери ва сочларнинг ҳолатига ижобий таъсир қилади. Қовуннинг таркибидаги бириктирувчи тўқималар ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади. Организмдан холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Шунингдек, қовун ажойиб ёшартирувчи хусусиятга эга. Бу борада халқда шундай ибора бор: "Қовун сочларга жило бериб, кўзларни ёшартиради, лабларни қизил қилади, имкониятларни рўёбга чиқаради, аёлларни эса мафтункор қилади”.

Қовун этида сератонин – "бахт гормони”ни ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи модда мавжуд. Агар тушкунликка тушиб, маъюс бўлиб қолсангиз, албатта қовун енг. Бу полиз маҳсулоти кайфиятингиз кўтарилишига ёрдам беради. Шифокорлар эса аллергияга мойиллиги бор одамларга ҳамда ёш болаларга қовунни кўп миқдорда ейишни тавсия этишмайди.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
11 июль 2018,   кўрилган: 200

УАЗ” лар эгаларига топширилдиШу йил 2 март куни Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи чоғида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб, муҳим кўрсатмалар берилган эди.

   Белгиланган чора-тадбирларда Навоий ва Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли поликлиникалар бинолари қурилишини якунига етказиш, Навоий тиббиёт коллежига қарашли ётоқхона биноси негизида ташкил этиладиган Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасини, ҳарбий қисм бинолари негизида ташкил этилаётган вилоят тери-таносил касалликлари диспансерини реконструкция қилиш, Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасини янгидан қуриш билан бир қаторда узоқ чўл зонасидаги ҚВПларни "УАЗ” машиналари билан таъминлаш ишлари кўзда тутилганди.

Шу йил 8 июль куни Навоий кон металлургия комбинати "Металлург” профилакторийсида Россиядан келтирилган 15 та УАЗ тиббий хизмат машинасидан 12 тасини Томди, Учқудуқ, Хатирчи ва Конимех туман тиббиёт бирлашмаларига (3 таси НГМК тиббий санитария қисмлари чўл ҳудудларига) топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Қобул Турсунов, Навоий кон металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Саноқулов иштирок этишди.

   - Халқимизга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш билан уларнинг саломатлигини кўз қорачиғидек Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан катта ғамхўрлик кўрсатиб келинаётганлиги мана бугун ҳам ўз ифодасини намоён қилиб турибди, - деди тадбирда сўз олган Томди туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси катта ҳамшираси Венера Сибаева, -  Ана шундай эътибор ва ғамхўрликлардан узоқ чўл туманлари аҳолиси ҳам баҳраманд бўлаётганликлари, тиббиёт ходимларига кенг шарт-шароитлар яратилаётганлиги  дилларга ғурур бағишлайди. Бугун чўл ҳудудлари ҚВПларига "УАЗ” тиббий хизмат машиналарининг топширилиши  тиббий хизмат сифатини янада яхшиланишига имкониятларни кенгайтирди. Президентимизга, вилоят ҳокимлигига ва Навоий кон металлургия комбинати жамоасига ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.   

     Тадбирда вилоят ҳокими Қобул Турсунов "УАЗ” тиббий хизмат машиналарини келтирилишида ҳомийлик қилган Навоий кон металлургия комбинати жамоасига  - комбинат бош директори Қувондиқ Саноқуловга вилоят ҳокимлигининг Ташаккурномасини топширди.  

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
09 июль 2018,   кўрилган: 196

Абитуриентлар учун 086 шаклдаги тиббий маълумотнома пуллик эмас!Шу кунларда юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёни қизғин давом этмоқда. Олий ўқув юртига ўқишга кириб малакали мутахассис бўлиб етишишни дилига туккан ҳар бир йигит-қиз ва фарзанди мустақил ҳаёт остонасида турган ота-оналарнинг ҳаяжони чексиз. Барча абитуриентларнинг дилида битта тилак: талабалар сафидан жой олиб, ўз соҳасининг малакали мутахассиси бўлиб етишиш.

Маълумки, олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш ҳам анча масъулиятли жараён бўлиб, бунга жиддий тараддуд кўриш талаб этилади. Яъни, олий ўқув юртлари қабул комиссияларига ўрта ва ўрта махсус маълумот олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар билан бирга саломатлиги ҳақида 086-ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани ҳам тақдим этиши лозим. Шу ўринда, ота-оналар ва ёшларда бундай маълумотномани қаердан олиш керак, қайси тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш керак, шифокорлар кўриги ва таҳлиллар пуллими ёки бепул, деган саволлар туғилиши табиий.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 777-сонли буйруғига мувофиқ тасдиқланган 086-ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома амбулатор-поликлиника муассасаларида юритиладиган тиббий ҳужжат ҳисобланиб, уни юритишдан мақсад ёшларнинг саломатлик ҳолатини назоратдан ўтказишдир. Зеро, ўз олдига катта мақсадлар қўйган, олий таълим олиб эл-юртга хизмат қилишга бел боғлаган йигит-қизлар, аввало, ҳар томонлама соғлом ва тетик бўлиши лозим.

086-ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани тўлдириш учун ёшлар терапевт, жарроҳ, невропатолог, эндокринолог, окулист, отоларинголог, стоматолог, дерматолог каби шифокорлар кўригидан ўтади. Рентген, флюорография, лаборатория таҳлилларини топширади. Мазкур ҳужжатга профилактик эмлашлар ҳақидаги маълумотлар ҳам қайд этилади.

Кўриб турганингиздек, тиббий кўрик жараёни анча чуқур, тор мутахассислар текширувини талаб этади. Шу боис, бундай кўриклар асосан туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ташкил этилади. Ушбу бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида эса бундай тиббий текширувларни талаб даражасида ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган. Тиббиётнинг турли соҳалари бўйича тор мутахассислар, замонавий лаборатория таҳлил ва диагностика воситалари тиббий кўрикларни талаб даражасида ташкил этишга замин яратмоқда. Барча абитуриентлар бу имкониятдан оқилона фойдаланиб саломатлигини тўлиқ текширувдан ўтказиши мумкин. 

Энг муҳими: абитуриентлар учун тиббий кўриклар ва текширувлар, шунингдек, 086-ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани тўлдириб бериш бепул. Тиббий маълумотноманинг барча бандлари тегишли шифокорлар томонидан тўлдириб бўлинганидан кейин уни даволаш - профилактика муассасаси бош шифокори тасдиқлаб имзо қўяди ва ҳужжатнинг пастига тиббиёт муассасаси муҳри босилади. Ана шундай талаблар асосида тўлдирилган 086-ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома абитуриентнинг саломатлик ҳолати ҳақидаги асосий ҳужжат бўлиб, у олий ўқув юртлари қабул комиссияларига тақдим этилади.

Шу ўринда, шуни ҳам эслатиб ўтишим лозимки, агар абитуриентлар ва ота-оналар бундай тиббий маълумотнома олиш учун ортиқча оворагарчиликка дуч келса ёки бу жараёнда пул талаб қилинса, тиббиёт муассасасида ташкил этилган "Ишонч телефонлари”га қўнғироқ қилиб, ҳақ-ҳуқуқингизни талаб этишга ҳақлисиз.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
05 июль 2018,   кўрилган: 206

Малака оширишдиВилоят қон қуйиш станциясида бир ойлик "Камқонликлар, лейкозлар, геморагин диатезлар ва изосерология масалалари” циклида сайёр малака ошириш курслари бўлиб ўтди.

Унда туман, шаҳарлардан гематолог, трансфузиолог, УАШ врачлари иштирок этиб, Республика гематология илмий текшириш институти, Тошкент малака ошириш институти гематология ва трансфузиология кафедрасининг малакали мутахассислари Сапура Ибрагимова, Отабек Абдурахмонов ҳамда Аъложон Туробовларнинг маърузаларини тинглашди ва билим малакаларини мустаҳкамлашди.

Вилоят ССБ Ахборот хизмати. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :