Қидириш   

11 июль 2018,   кўрилган: 677

УАЗ” лар эгаларига топширилдиШу йил 2 март куни Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи чоғида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб, муҳим кўрсатмалар берилган эди.

   Белгиланган чора-тадбирларда Навоий ва Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли поликлиникалар бинолари қурилишини якунига етказиш, Навоий тиббиёт коллежига қарашли ётоқхона биноси негизида ташкил этиладиган Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасини, ҳарбий қисм бинолари негизида ташкил этилаётган вилоят тери-таносил касалликлари диспансерини реконструкция қилиш, Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасини янгидан қуриш билан бир қаторда узоқ чўл зонасидаги ҚВПларни "УАЗ” машиналари билан таъминлаш ишлари кўзда тутилганди.

Шу йил 8 июль куни Навоий кон металлургия комбинати "Металлург” профилакторийсида Россиядан келтирилган 15 та УАЗ тиббий хизмат машинасидан 12 тасини Томди, Учқудуқ, Хатирчи ва Конимех туман тиббиёт бирлашмаларига (3 таси НГМК тиббий санитария қисмлари чўл ҳудудларига) топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Қобул Турсунов, Навоий кон металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Саноқулов иштирок этишди.

   - Халқимизга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш билан уларнинг саломатлигини кўз қорачиғидек Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан катта ғамхўрлик кўрсатиб келинаётганлиги мана бугун ҳам ўз ифодасини намоён қилиб турибди, - деди тадбирда сўз олган Томди туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси катта ҳамшираси Венера Сибаева, -  Ана шундай эътибор ва ғамхўрликлардан узоқ чўл туманлари аҳолиси ҳам баҳраманд бўлаётганликлари, тиббиёт ходимларига кенг шарт-шароитлар яратилаётганлиги  дилларга ғурур бағишлайди. Бугун чўл ҳудудлари ҚВПларига "УАЗ” тиббий хизмат машиналарининг топширилиши  тиббий хизмат сифатини янада яхшиланишига имкониятларни кенгайтирди. Президентимизга, вилоят ҳокимлигига ва Навоий кон металлургия комбинати жамоасига ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.   

     Тадбирда вилоят ҳокими Қобул Турсунов "УАЗ” тиббий хизмат машиналарини келтирилишида ҳомийлик қилган Навоий кон металлургия комбинати жамоасига  - комбинат бош директори Қувондиқ Саноқуловга вилоят ҳокимлигининг Ташаккурномасини топширди.  

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :