Қидириш   

24 июль 2018,   кўрилган: 657

 


 Республика кардиологларининг вилоятимизга ташрифи Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт кардиология марказининг бир гуруҳ мутахассислари 9-14 июль кунлари вилоятимизда бўлишиб, ҳудуднинг кардиология соҳасидаги салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолига тегишли тартибда тиббий ёрдам ва кўмак кўрсатишни амалга оширишди.

Бир ҳафта давомида 5 кишилик гуруҳ вилоятимиз узоқ чўл ҳудудларидаги тиббиёт бирлашмалари терапия ҳамда шошилич тиббий ёрдам бўлимлари иш фаолиятлари билан қизиқиб, касалликни эрта аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш  юзасидан керакли амалий тавсиялар бериб ўтишди, ҳамда муассаса шифокорлари билан малака алмашишди.

14 июль куни эса Навоий шаҳар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида кардиологлар гуруҳи ўз фаолияти якунларига бағишланган "Юрак қон-томир хасталигида буйрак касалликларининг роли” мавзусида ўқув семинари иштирок этишди ва маъруза қилишди. Шунингдек, улар иштирокида бирлашманинг ўзида 4 нафар беморда торайган юрак қон-томирларида стентлаш амалиёти ҳам ўтказилди.  Операциялар муваффақиятли амалга оширилди.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 июль 2018,   кўрилган: 656

 

Долзарб мавзуда йиғилиш ўтказилдиЯқинда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъуллари ҳамда барча тиббиёт муассасалари масъулари иштирокида Коррупцияга жиноятига қарши қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бош ҳамшираси билан боғлиқ коррупция жиноятига оид дастлабки тергов ҳаракатлари бўйича маълумотлар берилди.  

Йиғилишда вилоят миқёсида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан товламачилик, таъмагирлик жиноятини содир этаётган тиббиёт ходимларининг борлиги соҳада эришилаётган ютуқларни йўққа чиқараётгани, халқнинг ишончига путур етказаётганлиги кескин танқидга олинди. 

Йиғилишда коррупция жиноятига етакловичи барча ҳолатларга чек кўйиш, шу билан бирга, ижро интизоми бўйича ҳам соҳада йўл қўйилаётган камчилик ва масъулиятсизлик ҳолатлари таҳлил этилди, вилоятда тиббиёт соҳаси шаффофлигини ошириш, тиббий кўриклар сифатини янада яхшилашда тиббиёт ходимлари масъулияти ва ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан ҳар бир тиббиёт муассасасида барча ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказиш белгиланди.       

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :