Бош саҳифа > Янгиликлар > Барча туман ва шаҳарларда қизлар саломатлиги маркази бўлимлари ташкил этилди
Барча туман ва шаҳарларда қизлар саломатлиги маркази бўлимлари ташкил этилди16-08-2018, 08:38. Муаллиф: info |
2017 йил 5 январда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларимиз саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш, бунда миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, қулай шароитлар яратиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 2 февралда қабул қилинган "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга кўра, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институти мустаҳкамлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майидаги "Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юқоридаги вазифалар ижросида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.
Қайд этиш жоизки, Қизлар саломатлиги марказлари қиз болалар ва ўсмир қизларга махсус тиббий ёрдам кўрсатиш, болалар гинекологияси бўйича юқори технологияларга асосланган ўқув, илмий ва моддий-техника базани шакллантиришга йўналтирилган. Бундан ташқари, тўпланган тажрибани республика соҳавий муассасаларига етказиш, шунингдек, болалар гинекологияси соҳасида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича юқори технологияларга асосланган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бериш борасида ҳам фаолият олиб боради. Ортга қайтиш |