09 ноябрь 2019, кўрилган: 565
2019 йил 8 ноябрь куни Навоий шаҳридаги "Тинчлик” тўйхонасида
"Тиббиёт ходимлари куни” байрами кенг нишонланди.Тадбирда Навоий вилоят ҳокими Қ.Турусунов иштирок этди ва вилоятдаги барча тиббиёт соҳаси фидоийларини табриклади.
Кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти ва аҳолига хизматлари билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ вилоят тиббиётчиларига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва вилоят ҳокимининг "Фахрий ёрлиқ” ҳамда қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати.
→
09 ноябрь 2019, кўрилган: 504
2019 йил 7 ноябрь куни Навоий вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси мажлислар залида "Тиббиёт ходимлари куни” байрамига бағишланган
тадбир ўтказилди. Тадбирда Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Гафаров иштирок этди ва вилоятдаги барча тиббиёт соҳаси фидоийларини табриклади.
Тадбирда тиббиёт соҳасида кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти ва алоҳида хизматлари билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ вилоят тиббиётчилари вилоят ҳокимининг "Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.
→