Қидириш   

» Мақолалар Феврал 2020 йилда

13 февраль 2020,   кўрилган: 137

Кармана туманидаги «Навоий» халқаро аэропортида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан «Янги турдаги коронавирус инфекциясини вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олишга қаратиган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
 коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
Бўлими : Янгиликлар   |   navoiymeduz  |   :
11 февраль 2020,   кўрилган: 75

Бугун, 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа офиси раҳбари доктор Ханс Клюге ташрифи юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда. 
Ушбу лавозимга тайинланган доктор Клюге офис раҳбари сифатидаги бошқа давлатлар орасидан биринчи бўлиб Ўзбекистонни танлади. 
Юқори даражадаги меҳмон келгусида Ўзбекистон билан тиббиётнинг барча соҳаларида хамкорлик қилишга ва қўллаб кувватлашга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир давом этмокда.
Брифинг
Брифинг
Брифинг
Брифинг
Бўлими : Янгиликлар   |   navoiymeduz  |   :
01 февраль 2020,   кўрилган: 103

ЮРТИМИЗГА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ


Айни пайтда дунёда коронавирус инфекциясини худудларга тарқалиши, ундан касалланиш ва вафот этаётганлар кўрсаткичи жиҳатидан жиддий босқичга  кўтарилмоқда. Хабарингиз бор,  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан Хитойда янги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги халқаро даражадаги фавқулодда вазият деб эълон қилинди. Бундан бир муддат олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг йиғилиши ўтказилган бўлса, шу йилнинг 29-январида давлатимиз раҳбарининг " Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги  тури кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора- тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг ташкил этиш тўғрисида” ги Фармойиши қабул қилинди. 


Бугун республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни масалада  ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда видеоселектор йиғилишини  ўтказди. Уни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов олиб борди.


Унда қайд этилганидек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан узлуксиз ишлаётганлиги, ҳамкорликда барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳаво, автомобиль ва темир йўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назорати кучайтирилмоқда. Бу борада қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, барча тегишли вазирлик ва идораларга ижро учун юборилди. Туну кун фаолият кўрсатувчи махсус штаб фаолияти йўлга қўйилди. Касалликка гумон қилинган фуқароларни ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилмоқда.


Мамлакатимизда Давлат чегараларининг кесишиш жойларида 52 та санитария-карантин пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Давлат чегара постларидан ўтаётган  фуқаролар тиббий назорат кўригидан ўтказилмоқда, шунингдек, тепловизор ёрдамида йўловчиларнинг тана ҳарорати масофадан туриб ўлчанмоқда ва умумий ҳолати текширилмоқда.


Аммо ушбу чора-тадбирлар хавфсизликни тўлиқ кафолатлайди дегани эмас, дея қайд этилди  видеоселекторда. Негаки, коронавирус инфекцияси ҳаво томчилари орқали ўтиши, инсондан инсонга юқиши, шунингдек, касалликни клиник белгилари  14 кунгача  яширин кечиши хотиржам бўлишга сабаб бўлмаслигига эътибор қаратилди. Қолаверса, бугунгача  20 га яқин тиббиёти ривожланган мамлакатда бу касаллик кузатилаётганлиги вазиятнинг нақадар жиддийлигини кўрсатиб турибди. 


Шу боис ҳам, бўлиб ўтган видеоселекторда айни пайтга қадар юртимизда бундай касалликка чалиниш ҳолати умуман кузатилмаганлигига қарамасдан эҳтиёт чораларини янада кучайтириш борасида мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Жумладан, хориждан, айниқса, Хитойдан келаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг руйхатини шакллантириш, касалликнинг яширин даври давомида тиббий назоратга олиш, заҳира ўринларини тайёрлаш, дори-дармон, дизенфекция воситалари ва зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш устидан назоратни янада кучайтириш, касалликка қарши курашишда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликдаги фаолиятни кучайтириш каби қатор вазифалар  кўрсатиб ўтилди. 
 
 ИНФЕКЦИЯСИ КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
ИНФЕКЦИЯСИ КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
ИНФЕКЦИЯСИ КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

Бўлими : Янгиликлар   |   navoiymeduz  |   :
01 февраль 2020,   кўрилган: 86

Бугун  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи  Ф. Гафаров коронавирус  инфекцияси бўйича йиғилиш ўтказди. Унда вилоятдаги барча даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда бошқарма бошлиғи томонидан касаллик тарқалишининг олдини олиш,  унга қарши курашиш борасида мутасадди ташкилот раҳбарларига турли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
 Хусусан бундай касалликка чалиниш ҳолати умуман кузатилмаганлигига қарамасдан эҳтиёт чораларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. 
 Жумладан, хориждан, айниқса, Хитойдан келаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг рўйхатини шакллантириш, касалликнинг яширин даври давомида уларни тиббий назоратга олиш, заҳира ўринларини тайёрлаш, дори-дармон, дизенфекция воситалари ва зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш, касалликка қарши курашишда тегишли идоралар билан ҳамкорликдаги фаолиятни кучайтириш каби қатор вазифалар  топширилди. 
 
Ф. Гафаров коронавирус  инфекцияси бўйича йиғилиш ўтказди.
Ф. Гафаров коронавирус  инфекцияси бўйича йиғилиш ўтказди.
Бўлими : Янгиликлар   |   navoiymeduz  |   :