30 сентябрь 2020, кўрилган: 343
Жорий йилнинг 21 сентябрдан 30 сентябр кунига қадар Тошкент Давлат Стоматология Институти ишчи гуруҳи тренерлари, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига ташриф буюриб, ушбу ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида фаолият юритаётган 222 нафар тиббиёт ходимларига "COVID-19 билан касалланган беморларни янгиланган кўрсатмалар асосида стационар шароитда ташҳислаш ва даволаш жиҳатлари” мавзусида семинарлар ўтказилди. Ўтказилган семинарлар якунига асосан барча қатнашчилар синов тестларидан мувафақиятли ўтди ва уларга махсус сертификатлар тарқатилди.
07 сентябрь 2020, кўрилган: 347
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК Навоий вилоятига бир гуруҳ малакали турк шифокорлари ташриф буюрди. Мутахассислар мамлакатимизда COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда вилоятимиз тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашди. Тиббий гуруҳ таркибига вирусолог, эпидемиолог, жарроҳ, аёллар ҳамшираси ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар бор.
Куни кеча вилоятдаги шифокорлар билан тажриба алмашган турк мутахассислари вилоят ҳокимининг эсталик совғалари ва ташаккурномаси билан тақдирланди. Улар билан доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди
→