Қидириш   

23 июнь 2022,   кўрилган: 12

Кумир ташишга танлов хужжатлари    
 
 
202206214707096969.PDF.PDF.pdf [151.54 Kb] (юклаб олинган: 0)
202206221311191501.pdf.pdf [169.72 Kb] (юклаб олинган: 0)
2022_yil_6_oylik_smeta_harazhatlar_izhrosi_Optimized_Optimized.pdf [1.79 Mb] (юклаб олинган: 0)
Бўлими : Янгиликлар   |   navoiymeduz2020  |   :
06 июнь 2022,   кўрилган: 27

1. Аттестация варақаси.
2. Аттестациядан ўтувчининг аризаси.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- меҳнат дафтарчасининг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхаси;
- олий маълумоти ҳақидаги диплом нотариал тасдиқланган нусхаси;
- интернатура (клиник ординатура, магистратура, аспирантура,) ёки ихтисослиги бўйича бирламчи мутахассислик курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
- кейинги беш йил ичида мутахассислиги бўйича малака оширганлиrи тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхаси (288 с.);
- кейинги 5 йилда съезд, конференция, конгресс, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки сертификатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси.
- малака тоифаси борлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси ёки кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган буйруқ нусхаси;
- муддатидан олдин навбатдаги малака тоифасини олувчилар учун муассаса раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан берилган тақдимнома;
- тавсифнома (характеристика);
- ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган мутахассис меҳнат фаолиятининг кейинги уч йиллик даври ҳисоботи;
- никоҳ гувоҳномаси нусхаси (фамилияси ўзгарганлар учун);
- паспорт нусхаси электрон вариантда
Бўлими : Аттестация саволлари   |   info  |   :
06 июнь 2022,   кўрилган: 3065

Мурожаатларини кўриб чиқиш тартибиНавоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби
I. Умумий қоидалар.
1. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни талаблари ҳамда мазкур тартиб асосида амалга оширилади.
2. Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги малумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши шарт.
Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчи имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзиб қўйилади.
Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у хақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
3. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ҳисобланган маълумотлар ва агар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотлар ошкор этлишига йўл қўйилмайди.
Мурожаатга таалуқли бўлмаган, фуқаронинг шахсига доир маълумотларни суриштириб билишга йўл қўйилмайди.
Фуқаронинг илтимосига биноан унинг шахсига доир бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.
II. Фуқароларнииг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш.
4. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келган фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари шу куннинг ўзида Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассисига топширилади. Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассис вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи кўриб чиқиши учун тақдим этади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ Ариза ва шикоятлар бўлимида рўйхатдан ўтказилади ва бир кунлик муддатда тегишли ижрочиларга етказилади ҳамда бу тўғрисида мурожаат муаллифларига билдирилади.
5. Фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассис томонидан амалга оширилади. Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассис мурожаат бўйича қуйидаги маълумотларни компьютер дастурига киритади:
— мурожаатнинг тартиб рақами ва рўйхатга олинган вақти;
— мурожаат муаллифининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
— муаллифнинг яшаш ёки иш жойи манзили;
— мурожаатнинг қисқача мазмуни;
— вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан мурожаатни кўриб чиқиш учун берилган кўрсатма;
— муржаатнинг ижро учун юборилган вақти;
— ижро муддати.
Мурожаат назоратдан чиқарилгандан сўнг ким ва қачон чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот компьютерга киритилади.
6. Мурожаат рўйхатдан ўтказилгандан сўнг Ариза ва шикоятлар бўлими томонидан дархол ижрочига етказилади. Ижрочи мурожаатни ва мурожаатни кўриб чиқиш бўйича кўрсатмани олганлиги тўғрисида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатга олиш варақасига имзосини ва олган санасини ёзиб қўяди.
7. Мурожаатни кўриб чиқиш бўйича бир неча масъул ходимларга топшириқлар берилган бўлса мурожаат ва у бўйича топшириқнииг асл нусхаси раҳбар резолюциясида биринчи ёзилган шахсга, нусхалари эса бошқа ижрочиларга етказилади.
Мурожаатни ўрганиш раҳбар топшириғида биринчи ёзилган масъул ходим томонидан ташкил этилади.
8. Юқори давлат бошқаруви органлари орқали вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келган фуқароларнинг мурожаатлари юқорида белгиланган тартиб асосида рўйхатга олинади.
III. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
9. Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади.
Ариза ёки шикоятлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.
10. Фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалалар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.
Мурожаатларни кўриб чиқиши учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёхуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади.
Агар ариза, таклиф ёки шикоятда баён қилинган масалалар ҳал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурияти юзага келса, 6у иш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Фуқароларнинг назоратдаги мурожаатларини ўрганиш якунлари бўйича тегишли ижрочи томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи номига ахборот тайёрланади. Ахборот вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан кўриб чиқилиб, ёзма розилик билдирилгандан сўнг мурожаат муаллифига жавоб хати юборилади ва мурожаат назоратдан чиқарилади. Мурожаат муаллифига жавоб хати ушбу мурожаатни кўриб чиққан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ёки имзоси билан юборилади.
12. Ариза, шикоят ва таклифлар бир неча бўлимлар ва ваколатли масъул ходимларга ижро учун юборилган ҳолатда, улар бўйича умумлаштириш ишларини раҳбар резолюциясида биринчи кўрсатилган масъул ходим амалга оширади.
13. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келган шикоятларни кўриб чиқиш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг фармойиши билан ишчи гуруҳларини тузиш ҳамда гуруҳ таркибига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси аппаратининг масъул ходимлари, тегишли соҳа мутахассислари, киритилиши мумкин.
14. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келган мурожаатлар қоида тариқасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси аппаратининг масъул ходимлари иштирокида кўриб чиқилади.
15. Бир хил мазмундаги такрорий мурожаатлар Ариза ва шикоятлар бўлими томонидан алоҳида назоратга олинади. Бундай тартибдаги мурожаатларни кўриб чиқишда дастлабки мурожаатлар кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар уларга қўшиб қўйилади. Мурожаатни бундан олдин кўриб чиққан раҳбар масалага тааллуқли мутахассис ходимлардан иборат ишчи гуруҳи тузиб, шахсан жойига чиқиб муаллиф иштирокида мурожаатда кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганилишини ташкил этади, масала ечимини охирига етказиб, фуқарога тегишли тушунтиришлар, ҳуқуқий тавсиялар беради ва амалга оширилган ишлар бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига ахборот киритади. Такрорий мурожаатга аввалги мурожаатнинг тартиб рақами қўйилади ва илгари мазкур ариза юзасидан асосли тушунтиришлар берилган бўлса, раҳбариятнинг рухсати билан мурожаат кўриб чиқилмаслиги мумкин ва бу ҳақда ариза муаллифига билдирилади.
16. Юқори давлат бошқаруви органлари орқали келган фуқароларнинг мурожаатлари юқорида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаатни юборган органга ва фуқарога жавоб хати юборилади.
17. Ариза ёки шикоят юзасидан қабул қилинган қарордан фуқаро рози бўлмаса, унга қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартиби тушун-тирилиши шарт.
Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан мансабдор шахс мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қилиши, агар фуқарога унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилишга доир чора-тадбирлар кўриши ҳам шарт.
18. Кўриб чиқиш ишлари тугалланган аризаларнинг ижрочида сақланиши таъқиқланади. Бўлим, гуруҳ ва ходимлар томонидан аризани назоратдан чиқариш учун маълумотлар ариза ва шикоятлар масъул шахсга топширилади. Барча ҳужжатлар ариза ва шикоятлар бошқарманинг жорий архивида 2 йил сақланади, уларнинг муддати ўтгач аризалар эксперт-текширув комиссияси қарори билан йўқ қилинади. Йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномаларда аризаларнинг тартиб рақамлари, йиллар ва улар тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсатилади.
19. Фуқароларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида қабул қилиш бошқарманинг фуқароларни қабул қилиш жадвали асосида амалга оширилади.
20. Ариза ва шикоятлар билан ишлаш бўйича масъул шахс ҳар куннинг охирида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ва улар билан олиб борилган ишларни ташкил қилади, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради.
21. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини юзага келтирувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аризалар, таклифлар ва шикоятлар белгиланган тартибда ариза ва шикоятлар билан ишлаш бўйича масъул шахс томонидан ҳар ой якунлари бўйича умумлаштирилади ва таҳлилий маълумотлар тайёрланади. Маълумотларда шаҳар ва туманлар бўйича мурожаатларнинг тушиши ва уларнинг кўпайиш сабаблари, мурожаатларнинг мазмуни, соҳалар ва йўналишлар бўйича тақсимоти, юқори органлар орқали юборилган мурожаатлар бўйича алоҳида таҳлил этилади.
22. Тайёрланган таҳлилий маълумотлар ҳар ойда шахсан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлигида ўтказиладиган бошқарманинг аппарат йиғилишларида муҳокама этилади ва навбатдаги вазифаларни белгиланади.
Виртуал қабулхона
Сиздан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий сайт орқали фуқароларнинг электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ва ушбу мурожаатларга жавоблар олишнинг тартиблари билан диққат билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий сайти орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилишдан асосий мақсад — давлат ва хўжалик бошқаруви фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш воситасида жисмоний ва юридик шахслар билан тезкор ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан тўғридан-тўғри мурожаат қилишларида яна бир қўшимча имкониятдир.
Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий сайт орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш тартиблари:
1. Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий сайти орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, мурожаат қилишнинг қўшимча имконияти бўлиб, бошқарма томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сонли қарори билан тасдиқланган «Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида Низом"га амал қилинади.
2. Расмий сайт орқали қабул қилинган мурожаатлар бир кун муддатда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўлимига етказилади.
3. Қабул қилинган мурожаатларга жавоб расмий сайтнинг Саволлар — Жавоблар бўлимида эълон қилиб борилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кунгача, агар мурожаатларда турли соҳалар бўйича аниқликлар киритиш каби муаммолар мавжуд бўлса ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 1 ойгача узайтирилиши мумкин. Шахсий ёки расмий сайтда эълон қилинмайдиган жавоб бўлган ҳолда фуқаронинг расмий сайтда кўрсатилган яшаш манзили ёки шахсий электрон почтасига юборилади.
4. Агар мурожаатлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даражасида ҳал этилмайдиган, ноаниқ, тугалланмаган ёки вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли бўлмаган мурожаат бўлса, кўриб чиқиш учун тегишли бошқа давлат органлари ёки ташкилотларга юборилмайди. Ушбу мазмундаги мурожаатлар қабул қилинмайди ёки кўриб чиқилмайди.
5. Расмий сайт орқали мурожаат қилинганда матн ҳажми 1000 та белгидан ошмаслиги зарур.
6. Мурожаат этувчи фуқароларнинг яшаш манзили, тельефон рақамлари ҳамда электрон почта манзили тўғри киритилиши шарт. Нотўғри киритилган реквизитлар мурожаатга жавоб олинмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
7. Мазмуни ёки мавзуси жиҳатдан бир хил бўлган мурожаатлар кўриб чиқилгандан сўнг такрорий равишда жавоб сайтда эълон қилинмайди, балки бундан аввал ушбу мавзу бўйича мурожаат қилинган саволга берилган жавобга ҳаволалар берилади.
8. Расмий сайт орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш оғзаки, ёзма ёки вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш билан тенг кучлидир.
9. Агар расмий сайт орқали мурожаат қилинганда ва жавобдан қониқиш бўлмаган тақдирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлимига ёзма ёки оғзаки тарзда мурожаат этишингиз мумкин. Манзил: Навоий шаҳри, Толстой кўчаси 18a уй, телефон: 225-12-24

 
Мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби

 
 

Бўлими : interaktiv xizmatlar   |   navoiymeduz2020  |   :
06 июнь 2022,   кўрилган: 37

🥼Эндиликда тиббиёт ташкилотлари раҳбарлари ҳам шифокор, ҳам менежер бўлишади. Негаки,  ишни самарали ташкил этиш учун молиявий маблағларни ўзлари эркин бошқара олишлари, бизнес-режалар тузишлари керак бўлади. Эҳтиёждан ортган пуллар аввалги каби йилнинг охирида қайтариб олинмайди, балки ходимларни рағбатлантириш ва ёки муассасанинг бошқа эҳтиёжларига йўналтиришга рухсат берилади.

📊Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, тизим ходимлари ва шифокорлар учун ташкил этилган  онлайн семинарда Давлат тиббий суғуртаси жамғарма ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи бу каби янгиликлар ҳақида алоҳида 
06 июнь 2022,   кўрилган: 30

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони
03 июнь 2022,   кўрилган: 1175

Раҳбари: Туракулов Вали Норкулович
Телефон: 226-42-61
Электрон почта манзили:
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари 15:00 дан 17:00 гача
Ишонч телефони: 226-45-08
03 июнь 2022,   кўрилган: 1032

Раҳбари: Ҳамроева Махфуза Исломовна
Телефон: 225-39-24
Электрон почта манзили:
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари 15:00 дан 17:00 гача
Ишонч телефони: 225-39-24
03 июнь 2022,   кўрилган: 1314

Раҳбари: Гафаров Фарход Бобожонович
Телефон: 220-44-88
Электрон почта манзили:
Қабул кунлари: ҳар кун 09:00 дан 11:00 гача
Ишонч телефони: 220-44-88
03 июнь 2022,   кўрилган: 1400

Раҳбари: Рўзиев Азамат Рўзмахматович
Телефон: 220-44-43
Электрон почта манзили:
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари 10:00 дан 12:00 гача
Ишонч телефони: 220-44-43
03 июнь 2022,   кўрилган: 1919

Навоий вилоятида ҳозирги кунда 906514 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда, шундан 445098 нафари аёллар бўлиб туғиш ёшидаги аёллар сони 246486 нафарни, ўсмирлар 57100 нафарни, болалар 263895 нафарни ташкил этади.
Вилоятимизда 10 та тиббиёт бирлашмалари, 9 та диспансер, 177 та амбулатория поликлиника муассасалари ва шундан 148 та қишлоқ врачлик пункти, 97 та бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари филиаллари, 4 та мустакил поликлиника, 2 та мустақил шифохона, 6 та марказ, 10 та давлат санитария эпидемиология назорат марказлари, 1 та қон қуйиш станцияси ва унинг туманлардаги 7 та бўлимлари, 1та саломатлик институти филиали ва унинг туманлардаги 9 та марказлари фаолият кўрсатиб келмокда.Вилоят даволаш профилактика муассасаларида 1667 нафар врач ва 10264 нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда.

Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари:

Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси
Раҳбари Хошимов Ўткир Тиркашевич
Телефон: 226-41-15
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлар соат 16:00 дан 18: 00 гача

Аҳоли сони-133 336 нафар
1 та шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника
4 та оилавий поликлиника
1 та тери-таносил касалликлар диспансери
1 та ДСЭНМ
1 та қишлоқ врачлик пункти

Кармана туман тиббиёт бирлашмаси
Раҳбари Бозоров Бахтиёр Яхшиликович
Телефон: 532-44-86
Электрон почта манзили: karmanattb@umail.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлар соат 10:00 дан 12: 00 гача

Аҳоли сони-111 307 нафар
1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ
1 та Саломатлик маркази
16 та қишлоқ врачлик пункти

Навбахор туман тиббиёт бирлашмаси
Раҳбари Абдуалимов Ёдгор
Телефон: 562-14-91
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлар соат 11:00 дан 13: 00 гача

Аҳоли сони-102 106 нафар
1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ
1 та Саломатлик маркази
18 та қишлоқ врачлик пункти

Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси
Раҳбари Жумаев Фарход Фармонович
Телефон: 555-16-63
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлар соат 14:00 дан 18: 00 гача

Аҳоли сони-138 648 нафар
1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ
1 та Саломатлик маркази
32 та қишлоқ врачлик пункти ва унинг 8 та филиаллари (ФАП)

Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси
Раҳбари Фазлиддин Рўзимуродович
Телефон: 545-49-79
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлар соат 14:00 дан 16: 00 гача

Аҳоли сони-181 236 нафар
1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ
1 та Саломатлик маркази
33 та қишлоқ врачлик пункти ва унинг 28 та филиаллари (ФАП)

Нурота туман тиббиёт бирлашмаси
Hаҳбари Халилов Шавкат Қодирович
Телефон: 523-11-40
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлар соат 10:00 дан 13: 00 гача

Аҳоли сони-84 792 нафар
1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ
1 та Саломатлик маркази
20 та қишлоқ врачлик пункти ва унинг 9 та филиаллари (ФАП)

Конимех туман тиббиёт бирлашмаси
Раҳбари Имомқулов Бахтиёр Акрамович
Телефон: 512-13-11
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлар соат 15:00 дан 17: 00 гача

Аҳоли сони-29 497 нафар
1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ
1 та Саломатлик маркази
11 та қишлоқ врачлик пункти ва унинг 22 та филиаллари (ФАП)

Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси
Раҳбари Одилов Ўктам Эргашевич
Телефон: 573-55-85
Электрон почта манзили: zarafshon@ssb.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлар соат 09:00 дан 12: 00 гача

Аҳоли сони-75 419 нафар
1 та шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ
1 та Саломатлик маркази
1 та Сил касалликлар диспансери
1 та НКМК тиббий санитария қисми-3
3 та қишлоқ врачлик пункти

Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси
Раҳбари Шукуров Хуршид
Телефон: 593-19-35
Электрон почта манзили: uchquduq@ssb.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлар соат 14:00 дан 16: 00 гача

Аҳоли сони-35 303 нафар
1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ
1 та Саломатлик маркази
1 та НКМК тиббий санитария қисми-2
7 та қишлоқ врачлик пункти ва унинг 9 та филиаллари (ФАП)

Томди туман тиббиёт бирлашмаси
Раҳбари Норқулов Мақсуд
Телефон: 582-11-16
Электрон почта манзили: tomdi@ssb.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба ва жума кунлар соат 10:00 дан 13: 00 гача

Аҳоли сони-14 870 нафар
1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ
1 та Саломатлик маркази
7 та қишлоқ врачлик пункти ва унинг 21 та филиаллари (ФАП)
 
Ғазғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси
Раҳбари Ҳожиева Дилбар 
Телефон: 91-339-27-20
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба ва жума кунлар соат 10:00 дан 13: 00 гача

1 та туман кўп тармоқли марказий поликлиника
1 та ДСЭНМ

Вилоят даволаш профилактика муассасалари

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали
Раҳбари Маликов Юсуф Расулович
Телефон: 223-81-00
Электрон почта манзили: tez_tibbiy@ssb.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба ва жума кунлар соат 10:00 дан 13: 00 гача
Ишонч телефони: 223-81-00

Вилоят болалар кўп тармоқли шифохонаси
Раҳбари Астанов Асқар Исломович
Телефон: 225-30-30
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар кун 09:00 дан 10: 00 гача
Ишонч телефони: 225-27-24

Вилоят силга қарши кураш диспансери
Раҳбари Мухамедов Хамидулла Хабибулаевич
Телефон: 223-25-90
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари 09:00 дан 17: 00 гача
Ишонч телефони: 223-38-73

Вилоят тери-таносил касалликлар диспансери
Раҳбари Хошимов Жамшид Райимович
Телефон: 532-43-83
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари 09:00 дан 17: 00 гача
Ишонч телефони: 532-43-83

Вилоят офтолмология шифохонаси
Раҳбари Қаршибоев Жалол Маматович
Телефон: 532-03-13
Электрон почта манзили: oftalmologiya@ssb.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари 13:30 дан 15:30 гача
Ишонч телефони: 53-2-03-13

Вилоят қон қуйиш станцияси
Раҳбари Нормуродов Барот Буриевич
Телефон: 225-15-49 225-15-48
Электрон почта манзили: qq_markazi@ssb.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари 08:00 дан 13:00 гача
Ишонч телефони: 225-15-49

Вилоят суд тиббий экспертиза бюроси
Раҳбари Гамидов Семур Шукурович
Телефон: 224-30-31
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари 08:00 дан 17:00 гача
Ишонч телефони: 22-4-30-31

Вилоят асаб-рухий касалликлар диспансери
Раҳбари Муродов Жасур Абдуллаевич
Телефон: 224-46-71
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари 14:00 дан 17:00 гача
Ишонч телефони: 224-46-71

Вилоят наркология диспансери
Раҳбари Норов Сувон 
Телефон: 224-48-31
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари 10:00 дан 12:00 гача
Ишонч телефони: 224-48-31

Вилоят эндокринология диспансери
Раҳбари Мирубайдов Нодир Шухратович
Телефон: 224-22-35
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар куни 11:00 дан 13:00 гача
Ишонч телефони: 224-22-35

Вилоят ўсма касалликлар диспансери
Раҳбари Ҳусаинов Абдутолиб Набиевич
Телефон: 532-10-88
Электрон почта манзили: onkologiya@ssb.uz
Қабул кунлари: ҳар куни 08:00 дан 10:00 гача
Ишонч телефони: 532-10-88

Вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази
Раҳбари Мирубайдов Нодир Шухратович
Телефон: 223-66-56
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари 10:00 дан 12:00 гача
Ишонч телефони: 223-66-56

Вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонаси
Раҳбари Қурбонов Фарход Абдусамадович
Телефон: 223-44-82
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари 10:00 дан 12:00 гача
Ишонч телефони: 223-44-82

Вилоят перинатал маркази
Раҳбари Гафаров Фарход Бобожонович
Телефон: 223-15-61
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар кун 09:00 дан 11:00 гача
Ишонч телефони: 223-15-61

Вилоят Давлат санитария-эпидимиология назорат маркази
Раҳбари Намозов Шухрат Дониёрович 
Телефон: 223-98-80
Электрон почта манзили:
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари 14:00 дан 16:00 гача
Ишонч телефони: 223-98-80

Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Навоий филиали
Раҳбари Ахмедова Рисолат Файзиевна
Телефон: 220-47-61
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари 09:00 дан 12:00 гача
Ишонч телефони: 220-47-64

Вилоят ўсмирлар диспансери
Раҳбари Махаматова Матлуба Химматовна
Телефон: 226-45-06
Электрон почта манзили: 
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари 13:00 дан 15:00 гача
Ишонч телефони: 226-45-06

Вилоят она ва бола скрининг маракази
Раҳбари Ҳамроева Махфуза Исломовна
Телефон: 225-39-24
Электрон почта манзили:
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари 15:00 дан 17:00 гача
Ишонч телефони: 225-39-24

Вилоят ўрта тиббиёт доришунос ходимлари малакасини ошириш маркази
Раҳбари Тўрақулов Вали Норқулович
Телефон: 226-42-61
Электрон почта манзили:
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари 15:00 дан 17:00 гача
Ишонч телефони: 226-45-08