Бош саҳифа > Аттестация саволлари > Тиббиёт ва фармацевт ходимларни масофадан туриб ҳужжатларини топшириш тартиби
Тиббиёт ва фармацевт ходимларни масофадан туриб ҳужжатларини топшириш тартиби6-06-2022, 18:29. Муаллиф: info |
1. Аттестация варақаси. 2. Аттестациядан ўтувчининг аризаси. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: - меҳнат дафтарчасининг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхаси; - олий маълумоти ҳақидаги диплом нотариал тасдиқланган нусхаси; - интернатура (клиник ординатура, магистратура, аспирантура,) ёки ихтисослиги бўйича бирламчи мутахассислик курсини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; - кейинги беш йил ичида мутахассислиги бўйича малака оширганлиrи тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхаси (288 с.); - кейинги 5 йилда съезд, конференция, конгресс, симпозиум ва семинарларда иштирок этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки сертификатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси. - малака тоифаси борлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси ёки кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган буйруқ нусхаси; - муддатидан олдин навбатдаги малака тоифасини олувчилар учун муассаса раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан берилган тақдимнома; - тавсифнома (характеристика); - ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган мутахассис меҳнат фаолиятининг кейинги уч йиллик даври ҳисоботи; - никоҳ гувоҳномаси нусхаси (фамилияси ўзгарганлар учун); - паспорт нусхаси электрон вариантда Ортга қайтиш |