Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо

Сафоев Нурали Неьматуллоевич

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
Телефон: (79) 225-12-24
Манзил: Навоий ш. Толстой к. 18- уй
Электрон почта:ssb@nv.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг чоршанба куни
соат 15:00 дан 18: 00 гача
06 июнь 2022,   кўрилган: 238

🥼Эндиликда тиббиёт ташкилотлари раҳбарлари ҳам шифокор, ҳам менежер бўлишади. Негаки,  ишни самарали ташкил этиш учун молиявий маблағларни ўзлари эркин бошқара олишлари, бизнес-режалар тузишлари керак бўлади. Эҳтиёждан ортган пуллар аввалги каби йилнинг охирида қайтариб олинмайди, балки ходимларни рағбатлантириш ва ёки муассасанинг бошқа эҳтиёжларига йўналтиришга рухсат берилади.

📊Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, тизим ходимлари ва шифокорлар учун ташкил этилган  онлайн семинарда Давлат тиббий суғуртаси жамғарма ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи бу каби янгиликлар ҳақида алоҳида 


Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари
Телефон:8 (436) 225-40-03
Манзил: Навоий ш. Толстой к. 18- уй
Электрон почта:ssb@nv.uz
Қабул кунлари: ҳар пайшанба куни
соат 10:00 дан 13: 00 гача
29 октябрь 2019,   кўрилган: 4899

ХамкорларимизЖанубий Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали мутахассислари томонидан Навоий Халқаро аэропорти раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда инсонпарварлик тиббий кўриги ўтказилди.
Мана бир неча йилдирки, давлатлар ўртасидаги келишувга асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали врачлари делегацияси ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида инсонпарварлик акцияси тарзида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, танлов асосида ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам муҳтож, кам таъминланган ва оғир беморларни Жанубий Корея давлатининг Ин Ха университетида даволаниши ташкил қилинмоқда.
ХамкорларимизБу йил ҳам 26-27 июнь кунлари анъана тусига кириб бораётган ушбу кўриклар давомида "Маликработ” қўрғонида жойлашган "Ханжин” меҳмонхонасида Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда аэропорт ишчи ходимларидан иборат жами 490 нафар аҳоли Ин Ха университети госпиталининг юқори малакали шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ўтказилган акция давомида Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали делегацияси томонидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами қиймати 58 минг 286 АҚШ долларига тенг дори-дармонлар бепул тарқатилди.
Бўлими : Фаолиятимиз ҳақида   |   Navoiymed2023  |   :
29 октябрь 2019,   кўрилган: 9058

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш профилактика муассасаларида олий маълумотли мутахассисларга бўлган эхтиёж 112 нафарни ташкил этади:

Бўш иш ўринлари-Терапевт мутахассислиги бўйича16 нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Кармана туман тиббиёт бирлашмасига 
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига 
Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасига 
Хатирчи туман тиббиёт бирлашмасига 
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига 
Томди туман тиббиёт бирлашмаларига 
Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига 
Вилоят даволаш профилактика муассасаларига 


Бўш иш ўринлари-Шифокор лаборант мутахассислиги бўйича 13 нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Кармана туман тиббиёт бирлашмасига 
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига 
Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасига 
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига 
Томди туман тиббиёт бирлашмасига  
Зарафшонга шаҳар тиббиёт бирлашмасига 
вилоят даволаш профилактика муассасаларига 


Бўш иш ўринлари-Педиатр мутахассислиги бўйича 13 нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига 
Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасига 
Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасига
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига 2 та
Томди туман тиббиёт бирлашмасига 2 та
Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига 2 та
Вилоят даволаш профилактика муассасаларига 4 та


Бўш иш ўринлари-Реаниматолог мутахассислиги бўйича 11 нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Кармана туман тиббиёт бирлашмасига 2 та
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 2 та
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига 2 та
Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Томди туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Вилоят даволаш профилактика муассасаларига 1 та


Бўш иш ўринлари-Акушер-гинеколог мутахассислиги бўйича 10 нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 2 та
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига 2 та
Томди туман тиббиёт бирлашмасига 2 та
Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига 1 та
Вилоят даволаш профилактика муассасаларига 1 та


Бўш иш ўринлари-Жаррох мутахассислиги бўйича 8нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Кармана туман тиббиёт бирлашмасига 2 та
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Томди туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Вилоят даволаш профилактика муассасаларига 1 та


Бўш иш ўринлари-Неонатолог мутахассислиги бўйича 5 нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Томди туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига 1 та


Бўш иш ўринлари-Кардиолог мутахассислиги бўйича 5 нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Томди туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига 1 та


Бўш иш ўринлари-Эндокринолог мутахассислиги бўйича 4 нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Кармана туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Томди туман тиббиёт бирлашмасига 1 та


Бўш иш ўринлари-Эндоскопист мутахассислиги бўйича 4 нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Томди туман тиббиёт бирлашмасига 1 та


Бўш иш ўринлари-Офтальмолог мутахассислиги бўйича 3 нафар ходимга иш ўрни мавжуд.
Конимех туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Томди туман тиббиёт бирлашмасига 1 та
Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига 1 та




Ишга кириш учун қўйиладиган талаблар: юқоридаги мутахассисликлар бўйича ишга кирувчилар олий маълумотли шифокор бўлишлари шарт.

Юқоридаги мутахассисликлар бўйича ишга киришни хохловчилар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг кадрлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Электрон мурожаат қилиш
Бўлими : Фаолиятимиз ҳақида   |   Navoiymed2023  |   :
03 октябрь 2014,   кўрилган: 1941

ВилоятдаЎзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимиз томонидан охирги йилларда соғлиқни сақлаш тизимига эътибор ортиб бормоқда. Бунга далил сифатида охирги йиллар, жумладан 2009 йилда чиқарилган бир нечта қарор ва фармонлар : Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сонли “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2009 йил 21 майдаги ПҚ-1114-сонли «Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, 2014 йил 1 августдаги”2014-2018 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш,оналар,болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2221-сонли қарорлари мисол бўла олади. Соғлиқни сақлаш тизимида 2014 йил “Соғлом бола йили” Давлат дастурлари талабларини 2014 йил 6 ойида вилоятимиз соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида бажарилиши борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

ВилоятдаВилоят даволаш профилактика муассасалари мутахассислари иштирокида 2014 йилнинг 13-18 январь кунлари Қизилтепа туманининг Ўзбекистон, Ванғози, Бўлакрабод, Дехқонобод, Азизобод, Бухоро, Хусбуддин, Зарафшон, Хўжақўрғон ҚВПларида, жорий йилнинг 12-18 февраль кунлари Кармана туманида М.Улуғбек, Хазора, Азамат, Маликробод, Дўрман, Х.Мавлонов, Ибн-сино, Лубатон, Боғобод ҚВПларида, 2014 йил 24-25 март кунлари Республика ихтисослаштирилган тиббий муассасаларининг профессор ва етакчи мутахассислари иштирокида Навбаҳор туманининг Гужбоғ, Супаркент, Истиқлол, Наврўз, Навоий ҚВПларида, Конимех туманининг Караката, Маданият, Янгиғазғон, Учтепа, Баймурат, Катаган ҚВПларида, 2014 йил 21-26 апрель кунлари Учқудуқ туманнинг Мингбулоқ, Авангард, Қулқудуқ, Шалхар, Юзқудуқ, Кўкпатас ҚВПларида, НТМК ТСҚ-2да, Томди туманининг Кулумбет, Аяккудук, Утемурат, Керезбулак, Балиманов, Янги чорва ҚВПларида, 2014 йил 19-24 май кунлари Навбаҳор ва Конимех туман ҚВПларида, 2014 йил 16-24 июнь кунлари Хатирчи ва Нурота туман ҚВПларида, «Болалар ва фертил ёшдаги аёлларни соғломлаштириш ҳафталиги» ўтказилиб, унда туғиш ёшидаги хотин-қизлар, болалар ва ўсмир қизларни тиббий кўриги, аҳоли орасида тиббий маданиятини ошириш ишлари амалга оширилди.

ВилоятдаВояга етмаган қизлар ўртасида ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида ўсмир қизлар репродуктив маркази ва туманлардаги ўсмир қизлар гинеколог врачлари томонидан ўрта таълим мактабларида, коллеж, олийгохларда жадвал асосида учрашувлар белгиланган.
Навоий вилоятида ҳам 2014 йилнинг 10-15 март кунлари “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида тиббий кўриклар ташкил қилинди. Ушбу кўрикларга Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли республика илмий амалий марказлари ва тиббиёт институтлари, Бухоро Давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчиларидан иборат жами 28 нафар илмий ходимлар ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари, вилоят ва туманлар даволаш-профилактика муассасаларидан малакали шифокорлар ва тажрибали ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Ўтказилган кўрикларни ташкил қилишда вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, асосан, ёлғиз қариялар, етимлар, ярим етимлар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, хотин-қизлар ва болаларга эътибор қаратилди.

ВилоятдаПедиатр, терапевт, невропатолог, акушер-гинеколог, хирург, ЛОР, кардиолог, стоматолог, акушер-гинеколог ва дерматовенеролог мутахассислари, ЭКГ ва ультратовуш тўлқини ташхиси текширувлари билан олиб борилаётган кўрикларда 7496 нафар аҳоли 14 хил мутахассислар кўриги ва текширувларидан ўтказилди.
Маслаҳат ва ўтказилган текширувларнинг 3779 нафар аёл (шундан 650 нафари ҳомиладор аёллар), 850 таси болалар, 1129 таси ногирон, пенсионер ва ёлғиз қарияларга ўтказилган бўлиб, натижада 496 та бирламчи касаллик аниқланди.
6000 нафар беморга амбулатор шароитда, 224 нафарига туман ва вилоят шифохоналарида ва 71 нафарига республика илмий-амалий тиббиёт марказларида даволанишга тавсиялар берилди.
“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ва Ўзбекистон Республикаси темир йўллари ДАК ҳамкорлигида 2014 йилнинг 22-30 март кунлари. “Саломатлик” поезди мутахассислари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1937 нафар фуқаро (терапевт – 829 нафар, педиатр – 525 нафар, гинеколог – 660 нафар, стоматолог – 385 нафар, лор – 673 нафар, офтальмолог – 736 нафар, хирург – 625 нафар, невропатолог – 404 нафар) тиббий кўрикдан ўтказилди.
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят минтақавий филиали ҳамда Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали врачлари делегацияси ҳамкорликда 2014 йил 26-27 июнь кунлари “Маликработ” қўрғонида жойлашган “Ханжин” меҳмонхонасида Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда аэропорт ишчи ходимларидан иборат жами 490 нафар аҳолини Ин Ха университети госпиталининг юқори малакали шифокорлари тиббий курикдан ўтказди. Жумладан:
Ўтказилган акция давомида Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали делегацияси томонидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами қиймати 58 минг 286 АҚШ долларига тенг дори-дармонлар бепул тарқатилди.

ВилоятдаОнкология диспансери 10 ўринли радиология бўлимида қурилиш ишлари давом эттирилмоқда, бугунги кунда 2071,9 млн сўм молиялаштирилган. 23 июн холатига 3130,0 млн сўмлик ишлар бажарилган. 2014 йилда инвестиция дастури асосида диспансерга 5 хилдаги тиббий жиҳозлар дуоденофибраскоп, колонофибраскоп, цистоскоп ва брохофиброскоп, электрокогулятор аппаратлар олиб келиниши режалаштирилмоқда. Аҳоли ўртасида саратон касаллиги профилактикасининг энг самарали методи сифатида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, чекишга, кучли алкоголли ичимликларни истеъмол қилишга қарши, оқилона овқатланишни кенг тарғибот қилиш бўйича чора – тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида, ҳар ойнинг 4 ҳафтасида диспансер врачлари туманларга чиқиб профилактик кўрикларни ташкил қилмоқдалар.
Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалариниг болалар бўлимларига ва Болалар муассасалари ва барча даражадаги болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларининг бўлимларига Хитой гранти асосида 8 турдаги 122 та тиббий асбоб ускуналар билан таъминланди ва ўрнатилди.
2012-2015 йилларда мақбуллаштирилиши муносабати билан тугатиладиган Силга қарши муассасалар Учқудуқ ТТБнинг 28 ўринли сил касалликлар бўлими ҳамда Томди ТТБнинг 17 ўринли сил касалликлар бўлими қисқартирилиб Зарафшон шаҳрида 50 ўринли туманлараро силга қарши кураш диспансерида қурилиш ишлари тугатилиб 2013 йил ноябр ойидан фаолият юритмоқда.

ВилоятдаВилоятдаги барча ҚВПларни умумий амалиёт врачлари билан тўлиқ таъминлаш мақсадида Тошкент, Самарқанд, Бухоро тиббиёт олийгоҳлари билан соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида шартномалар тузилган.
Врач ва ўрта тиббий ходимларнинг ўз малакасини ошириши халққа кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатига ижобий таъсир қилиши ҳаммамизга маълум бўлиб ҳозирги кунда врачларимиз Тошкент ва Самарқанд шаҳар врачлар малака ошириш институтларида ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимларнинг малакасини доимий ошириб бориш, уларнинг билим ва кўникмаларини янада бойитиш ва мутахассисларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда 2014 йил 1 майидан бошлаб масофадан малака ошириш курслари ташкил этилди. Бу эса бюджет ва ходимларни маблағларини сезиларли даражада қисқаришига олиб келмоқда. Ўрта тиббиёт ходимлари эса Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларининг малака ошириш маркази филиалида ўз мутахасисликлари бўйича малакаларини ошириб келмоқдалар.


Азамова Орзигул Рамазоновна
Бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни
мухафаза қилиш бўйича ўринбосари
Телефон: (79) 225-43-00
Манзил: Навоий ш. Толстой к. 18- уй
Электрон почта: ssb@nv.uz
Қабул кунлари: ҳар ҳафтанинг душанба куни
соат 10:00 дан 13: 00 гача

Мажбуриятлари: