Қидириш   

Хамкорларимиз
28 сентябрь 2014,   кўрилган: 1787

ХамкорларимизЖанубий Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали мутахассислари томонидан Навоий Халқаро аэропорти раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда инсонпарварлик тиббий кўриги ўтказилди.
Мана бир неча йилдирки, давлатлар ўртасидаги келишувга асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали врачлари делегацияси ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида инсонпарварлик акцияси тарзида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, танлов асосида ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам муҳтож, кам таъминланган ва оғир беморларни Жанубий Корея давлатининг Ин Ха университетида даволаниши ташкил қилинмоқда.
ХамкорларимизБу йил ҳам 26-27 июнь кунлари анъана тусига кириб бораётган ушбу кўриклар давомида “Маликработ” қўрғонида жойлашган “Ханжин” меҳмонхонасида Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда аэропорт ишчи ходимларидан иборат жами 490 нафар аҳоли Ин Ха университети госпиталининг юқори малакали шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ўтказилган акция давомида Корея Республикасининг Ин Ха университети госпитали делегацияси томонидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами қиймати 58 минг 286 АҚШ долларига тенг дори-дармонлар бепул тарқатилди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Фаолиятимиз ҳақида   |   admin  |