Қидириш   

Юрт фаровонлиги йўлида
27 сентябрь 2014,   кўрилган: 2818

Юрт фаровонлиги йўлидаЎзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимиз томонидан охирги йилларда соғлиқни сақлаш тизимига эътибор ортиб бормоқда. Бунга далил сифатида охирги йиллар, жумладан 2009 йилда чиқарилган бир нечта қарор ва фармонлар : Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сонли “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2009 йил 21 майдаги ПҚ-1114-сонли «Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, 2014 йил 1 августдаги”2014-2018 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш,оналар,болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2221-сонли қарорлари мисол бўла олади. Соғлиқни сақлаш тизимида 2014 йил “Соғлом бола йили” Давлат дастурлари талабларини 2014 йил 6 ойида вилоятимиз соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида бажарилиши борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Юрт фаровонлиги йўлидаВилоят даволаш профилактика муассасалари мутахассислари иштирокида 2014 йилнинг 13-18 январь кунлари Қизилтепа туманининг Ўзбекистон, Ванғози, Бўлакрабод, Дехқонобод, Азизобод, Бухоро, Хусбуддин, Зарафшон, Хўжақўрғон ҚВПларида, жорий йилнинг 12-18 февраль кунлари Кармана туманида М.Улуғбек, Хазора, Азамат, Маликробод, Дўрман, Х.Мавлонов, Ибн-сино, Лубатон, Боғобод ҚВПларида, 2014 йил 24-25 март кунлари Республика ихтисослаштирилган тиббий муассасаларининг профессор ва етакчи мутахассислари иштирокида Навбаҳор туманининг Гужбоғ, Супаркент, Истиқлол, Наврўз, Навоий ҚВПларида, Конимех туманининг Караката, Маданият, Янгиғазғон, Учтепа, Баймурат, Катаган ҚВПларида, 2014 йил 21-26 апрель кунлари Учқудуқ туманнинг Мингбулоқ, Авангард, Қулқудуқ, Шалхар, Юзқудуқ, Кўкпатас ҚВПларида, НТМК ТСҚ-2да, Томди туманининг Кулумбет, Аяккудук, Утемурат, Керезбулак, Балиманов, Янги чорва ҚВПларида, 2014 йил 19-24 май кунлари Навбаҳор ва Конимех туман ҚВПларида, 2014 йил 16-24 июнь кунлари Хатирчи ва Нурота туман ҚВПларида, «Болалар ва фертил ёшдаги аёлларни соғломлаштириш ҳафталиги» ўтказилиб, унда туғиш ёшидаги хотин-қизлар, болалар ва ўсмир қизларни тиббий кўриги, аҳоли орасида тиббий маданиятини ошириш ишлари амалга оширилди.

Юрт фаровонлиги йўлидаВояга етмаган қизлар ўртасида ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида ўсмир қизлар репродуктив маркази ва туманлардаги ўсмир қизлар гинеколог врачлари томонидан ўрта таълим мактабларида, коллеж, олийгохларда жадвал асосида учрашувлар белгиланган.

Навоий вилоятида ҳам 2014 йилнинг 10-15 март кунлари “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида тиббий кўриклар ташкил қилинди. Ушбу кўрикларга Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли республика илмий амалий марказлари ва тиббиёт институтлари, Бухоро Давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчиларидан иборат жами 28 нафар илмий ходимлар ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари, вилоят ва туманлар даволаш-профилактика муассасаларидан малакали шифокорлар ва тажрибали ўрта тиббиёт ходимлари жалб қилинди. Ўтказилган кўрикларни ташкил қилишда вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, асосан, ёлғиз қариялар, етимлар, ярим етимлар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, хотин-қизлар ва болаларга эътибор қаратилди.

Юрт фаровонлиги йўлидаПедиатр, терапевт, невропатолог, акушер-гинеколог, хирург, ЛОР, кардиолог, стоматолог, акушер-гинеколог ва дерматовенеролог мутахассислари, ЭКГ ва ультратовуш тўлқини ташхиси текширувлари билан олиб борилаётган кўрикларда 7496 нафар аҳоли 14 хил мутахассислар кўриги ва текширувларидан ўтказилди.
Маслаҳат ва ўтказилган текширувларнинг 3779 нафар аёл (шундан 650 нафари ҳомиладор аёллар), 850 таси болалар, 1129 таси ногирон, пенсионер ва ёлғиз қарияларга ўтказилган бўлиб, натижада 496 та бирламчи касаллик аниқланди.
6000 нафар беморга амбулатор шароитда, 224 нафарига туман ва вилоят шифохоналарида ва 71 нафарига республика илмий-амалий тиббиёт марказларида даволанишга тавсиялар берилди.

Юрт фаровонлиги йўлида“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ва Ўзбекистон Республикаси темир йўллари ДАК ҳамкорлигида 2014 йилнинг 22-30 март кунлари. “Саломатлик” поезди мутахассислари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1937 нафар фуқаро (терапевт – 829 нафар, педиатр – 525 нафар, гинеколог – 660 нафар, стоматолог – 385 нафар, лор – 673 нафар, офтальмолог – 736 нафар, хирург – 625 нафар, невропатолог – 404 нафар) тиббий кўрикдан ўтказилди.
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят минтақавий филиали ҳамда Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали врачлари делегацияси ҳамкорликда 2014 йил 26-27 июнь кунлари “Маликработ” қўрғонида жойлашган “Ханжин” меҳмонхонасида Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда аэропорт ишчи ходимларидан иборат жами 490 нафар аҳолини Ин Ха университети госпиталининг юқори малакали шифокорлари тиббий курикдан ўтказди. Жумладан:
Ўтказилган акция давомида Корея республикасининг Ин Ха университети госпитали делегацияси томонидан ногирон, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами қиймати 58 минг 286 АҚШ долларига тенг дори-дармонлар бепул тарқатилди.

Онкология диспансери 10 ўринли радиология бўлимида қурилиш ишлари давом эттирилмоқда, бугунги кунда 2071,9 млн сўм молиялаштирилган. 23 июн холатига 3130,0 млн сўмлик ишлар бажарилган. 2014 йилда инвестиция дастури асосида диспансерга 5 хилдаги тиббий жиҳозлар дуоденофибраскоп, колонофибраскоп, цистоскоп ва брохофиброскоп, электрокогулятор аппаратлар олиб келиниши режалаштирилмоқда. Аҳоли ўртасида саратон касаллиги профилактикасининг энг самарали методи сифатида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, чекишга, кучли алкоголли ичимликларни истеъмол қилишга қарши, оқилона овқатланишни кенг тарғибот қилиш бўйича чора – тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида, ҳар ойнинг 4 ҳафтасида диспансер врачлари туманларга чиқиб профилактик кўрикларни ташкил қилмоқдалар.
Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалариниг болалар бўлимларига ва Болалар муассасалари ва барча даражадаги болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларининг бўлимларига Хитой гранти асосида 8 турдаги 122 та тиббий асбоб ускуналар билан таъминланди ва ўрнатилди.
2012-2015 йилларда мақбуллаштирилиши муносабати билан тугатиладиган Силга қарши муассасалар Учқудуқ ТТБнинг 28 ўринли сил касалликлар бўлими ҳамда Томди ТТБнинг 17 ўринли сил касалликлар бўлими қисқартирилиб Зарафшон шаҳрида 50 ўринли туманлараро силга қарши кураш диспансерида қурилиш ишлари тугатилиб 2013 йил ноябр ойидан фаолият юритмоқда.

Вилоятдаги барча ҚВПларни умумий амалиёт врачлари билан тўлиқ таъминлаш мақсадида Тошкент, Самарқанд, Бухоро тиббиёт олийгоҳлари билан соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида шартномалар тузилган.
Врач ва ўрта тиббий ходимларнинг ўз малакасини ошириши халққа кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатига ижобий таъсир қилиши ҳаммамизга маълум бўлиб ҳозирги кунда врачларимиз Тошкент ва Самарқанд шаҳар врачлар малака ошириш институтларида ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимларнинг малакасини доимий ошириб бориш, уларнинг билим ва кўникмаларини янада бойитиш ва мутахассисларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда 2014 йил 1 майидан бошлаб масофадан малака ошириш курслари ташкил этилди. Бу эса бюджет ва ходимларни маблағларини сезиларли даражада қисқаришига олиб келмоқда. Ўрта тиббиёт ходимлари эса Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларининг малака ошириш маркази филиалида ўз мутахасисликлари бўйича малакаларини ошириб келмоқдалар.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.