Қидириш   

Буйруқ
23 январь 2015,   кўрилган: 975

НАВОИЙ ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ

Б У Й Р У Қ

“8” январь 2015 йил
№ 9

Навоий шаҳар

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.12.2014 йилдаги
“Асосий дори воситалари рўйхати ва Вояга етмаганлар
учун асосий дори воситалар рўйхатига қўшимча киритиш
тўғрисида”ги 482-сонли буйруғи ижросини таъминлаш
тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 22 декабрдаги 482-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида,

БУЮРАМАН:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 22 декабрдаги “Асосий дори воситалари рўйхати ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги 482-сонли буйруғига асосан Асосий дори воситалар рўйхати (1-илова) ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхати (2-илова)нинг витаминлар гуруҳидаги “Фитоменадион” (витамин К1) дори воситасига “1мг/0.5 мл ампулада 0.5 млдан инъекция учун эритма” дори шакли қўшимча равишда киритилсин.
2. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ДПЁБ бошлиғи Р.Хамроевга:
2.1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 22 декабрдаги “Асосий дори воситалари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги 482-сонли буйруғи барча даволаш профилактика муассасаларига иш фаолиятида қўллаш учун етказилсин.
2.2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган формулярга “Фитоменадион” (витамин К1) дори воситасига “1мг/0.5 мл ампулада 0.5 млдан инъекция учун эритма” дори шакли қўшимча равишда киритилсин ва дори воситасини харид қилиниши бўйича даволаш профилактика муассасалари назорат қилинсин.
3. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси АКТ бўйича бош мутахассиси М.Бобомуродов ва “Саломатлик” газетаси бош муҳаррири И.Жумаевларга:
3.1 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 22 декабрдаги 482-сонли буйруғи матни, қўшимча киритилган Асосий дори воситалари рўйхати ва формулярларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб сайтидан электрон вариантини олиб, барча даволаш профилактика муассасалари электрон почталарига ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ташкил этилаётган веб сайтига жойлаштирилсин.
3.2 “Саломатлик” газетасининг келгуси сонларида чоп этиб, кенг мутахассислар эътиборига етказилсин.
4. Барча даволаш профилактика муассасалари раҳбарларига:
4.1 Барча даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари ушбу буйруқ ва формулярларни шифокорларга етказиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш ва уларни ижросига бевосита маъсул эканликлари белгилаб қўйилсин.
5. Ушбу буйруқни ижросини назорат қилиш вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Қ.Холдаров зиммасига юклатилсин.


Бошқарма бошлиғи Ф.Р. Усмонов

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.