Қидириш   

» » » Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи
23 январь 2015,   кўрилган: 1150

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

БУЙРУҒИ

2014 йил 22.12
№ 482

Асосий дори воситалар рўйхати ва Вояга етмаганлар
учун асосий дори воситалар рўйхатига кўшимча
киритиш тўғрисида

Даволаш-профилактика муассасалари учун дори воситаларини харид қилишда бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда даволаш-профилактика ёрдамининг сифатини янада яхшилаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил
27 декабрдаги 443-сонли буйруғи билан тасдиқланган Асосий дори воситалар рўйхати (1-илова) ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхати (2-илова)нинг витаминлар гуруҳидаги “Фитоменадион” (витамин К1) дори воситасига “1 мг/0,5 мл ампулада 0,5 млдан инъекция учун эритма” дори шакли кўшимча равишда киритилсин.
2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот хизмати бошлиғи Ф.Ч.Санаев, Соғлиқни сақлашни электрон ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази директори М.В.Баймухамедов ва Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Х.К.Джалиловларга буйруқ матнини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг веб сайтларига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
3. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

Вазир А. Алимов

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.