Қидириш   

» » » Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи
05 февраль 2015,   кўрилган: 2019

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ

ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА МАЛАКА ТОИФАЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2649]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 2010 йил 13 майдаги 91-сон «Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомиловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ

Тошкент ш.,
2014 йил 18 декабрь,
21-сон

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидагинизоми

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.