Қидириш   

Буйруқ
30 сентябрь 2015,   кўрилган: 1424

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ

БУЙРУҚ №330

«25» сентябрь 2015 й
Навоий ш

Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларида сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-144-сонли қарорини ижросини таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан Навоий вилояти ҳокимининг 2015 йил 19 сентябрдаги “Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларида сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-144-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида,

БУЮРАМАН:

1. 2015 йил 19 сентябрдаги “Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларида сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-144-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин
2. Вилоят ва туман ДСЭНМ бош врачларига:
Навоий вилояти ҳокимининг 2015 йил 19 сентябрдаги “Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларида сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-144-сонли қарори билан тасдиқланган “Вилоят ҳудудида умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларида сотиш тартиби”га сўзсиз риоя этилиши таъминлансин.
3. Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали директори Р.Ахмедова, “Саломатлик” газетаси бош муҳаррири И.Жумаев, ва соғлиқни сақлаш бошқармаси компьютерлаштириш маркази директори М.Бобомуродовларга:
Навоий вилояти ҳокимининг 2015 йил 19 сентябрдаги “Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларида сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-144-сонли қарори билан тасдиқланган “Вилоят ҳудудида умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларида сотиш тартиби” “Саломатлик” газетаси орқали оммага эълон қилинсин ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармасининг веб-сайтига жойлаштирилсин. Мазкур қарор тўғрисида аҳолига тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин.
4. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Холдаров зиммасига юклатилсин.
Вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси бошлиғи Ф.Р.Усмонов

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.