Қидириш   

» » » Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи
08 июнь 2017,   кўрилган: 634

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG‘LIQNI SAQLASIT VAZIRINING
BUYRUGI
2017 yil «18» 03 №106

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳақида

Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан берилган топшириқларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан жорий йилнипг 21 февралида Бош вазирнинг раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш баёнини бажариш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолияти таҳлил қилинди.
Таҳлиллар натижасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги камчиликлар, муаммолар ва қонунбузарликлар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти бу борада ишни ташкил этишда, уларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя қилинмаётганлигини кўрсатди ҳамда масъул мансабдор шахслар томонидан ижро интизомига амал қилмаслик, расмиятчилик, бюрократизм ва сансалорлик ҳолатларига доир қатор тизимли камчиликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланди.
Узбекистан Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлар вазирлик ва ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда ижро этилмаётганлигини кўрсатмоқда. Ишонч телефонларига келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳам аксарияти ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан бажарилмаётганлиги оқибатида тизимли равишда ижро интизоми бузилишига йўл қўйилмоқца. Айрим худудларда Ишонч телефонлари умуман ишламаётганлиги ҳолатлари мавжуд. Бу каби эътиборсизлик ва масъулиятсизликни вазирликнинг виртуал қабулхонаси, ягона интерактив давлат хизматлари портали, шунингдек, ёзма, оғзаки ва сайёр қабуллар орқали келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлашда ҳам кузатиш мумкин.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражадаги раҳбар ходимларнинг ва масъулларнинг мурожаатларни кўриб чиқишдаги масъулиятини янада ошириш ҳамда уларнинг жавобгарлигини кучайтириш мадсадида
БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, барча давлат тиббий муассасалар раҳбарлари томонидан бир ҳафта муддатдаСоғлиқни сакдаш вазирлиги ва унинг тизимидаги барча ташкилот ва муассасаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан яхшилаш, раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини янада кучайтириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар кўрилсин.
2. Келгусида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан, Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлар ва бошқа шаклдаги мурожаатлар билан ишлашда вазирнинг 2017 йил 24 январдаги 27-сонли буйруқ ва мазкур буйруққа асосан тасдиқланган тартиб қоидаларга қатъий риоя қилиниши таъминлансин.
3. Қуйидагилар:
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келган' мурожаатлар, Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар, Халқ қабулхоналари томонидан юборилган ва қабул қилинган мурожаатлар, вазирликнинг Ишонч телефони - 1003, вазирликнинг ягона интерактив давлат хизмати портали ва бошқа мурожаатлар билан ишлаш, сифат жиҳатдан янги ва самарали тизим фаолиятини ташкиллаштириш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳи таркиби ва аъзолар ўртасидаги вазифлар тақсимоти 1-Иловага;
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхонаси”да
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари ва масъул ходимларининг навбатчилик жадвали 2-Иловага;
-Вазирликнинг фуқаролар қабулхонасида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун раҳбар ва масъул ходимларнинг рўйхати З-Иловага;
-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти томонидан 2017 йил давомида Қорақалпогистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини “Сайёр қабул” қилиш жадвали 4-Иловага
-Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соглиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлардаги шаҳар ва туманларда, қишлоқ жойларида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини “Сайёр қабул” қилиш тартиби 5-Иловага
-Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш тартиби 6-Иловага асосан тасдиқлансин.
4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда раҳбар ходимларнинг масъулиятини янада ошириш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорликларга, расмиятчиликларга чек қўйиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соглиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг жойлардаги сайёр қабуллари, шу жумладан фуқаролар қабулхоналарида ташкил этиладиган қабулларни шахсан биринчи раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари томонидан белгиланган жадваллар асосида ва мазкур буйруқнинг 5-Иловасига асосан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилсин.
5. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош бошқармалари, бошқармалари ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг Узбекистан Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келган мурожаатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар, Халқ қабулхоналари томонидан қабул қилинган ва юборилган мурожаатлари вазирликнинг “Ишонч телефони-1003”, вазирликнинг ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, мазмунан ижобий ҳал этиш шахсан биринчи раҳбарларнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.
6. Республика ихтисослаштирилган марказлар, клиникалар, муассасалар раҳбариятининг барча вилоят ва туман даволаш-профилактика муассасаларига чиқиб амалий ёрдам бериш ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш режалари асосида қатъий амалга оширилсин ва бунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилсин.
7. Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида юридик хизмат ходимларининг иштироки таъминланиши ва заруратга қараб ҳуқуқий хулосалар олинипш эътиборга олинсин.
8. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар қандай шаклдаги қонуний мурожаатларини кўриб чиқилишида қонунчилик талаб ва нормаларини бузганликлари учун раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи кўрилиши хусусида қатьий огоҳлантирилсин
9. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳи мазкур жараённипг назоратини қуйидаги шаклда амалга ошириши:
ҳар кунги тўпланган оператив маълумот бўйича кундалик таҳлилий жараённи ўтказиб, соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқармалари раҳбарларига ва ҳудудлардаги соҳа раҳбарларига керакли топшириқларни бериши; ҳафталик натижалар асосида Соғлиқни сақлаш вазирига интизомий жазо бўйича таклиф киритиши белгилансин.
10. Ушбу буйруққа асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 24 январдаги 27-сонли буйруғининг 1 ва 3 - Иловалари бекор қилинсин.
11. Мазкур буйруқнинг ижро назорати вазир ўринбосари Э.И.Баситханова зиммасига юклатилсин.
Вазир А. Шадманов

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.