Қидириш   

Қарор
23 октябрь 2014,   кўрилган: 1151

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

"ОДАМНИНГ ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ ВИРУСИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИГАН КАСАЛЛИК (ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ) ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 472-модда)
«Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «ОИТС билан касалланишнинг олдини олишни кучайтириш чоралари тўғрисида» 1992 йил 26 июндаги 298-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,
2014 йил 10 сентябрь,
256-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сон қарорига
ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор 1-бандининг иккинчи хатбошига «Болаликдан ногиронларга» сўзларидан кейин «ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга» сўзлари қўшилсин.
2. Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда (1-илова):
илова номига «Болаликдан ногиронларга» сўзларидан кейин «ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга» сўзлари қўшилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ушбу Низом 16 ёшдан катта болаликдан ногиронларга, 16 ёшгача ногирон болаларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга ҳар ойлик нафақалар (кейинги ўринларда нафақа деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди»;
2-бандга «(кейинги ўринларда 16 ёшдан катта болаликдан ногирон деб аталади)» «касалликнинг босқичидан қатъи назар, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар» сўзлари қўшилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади):
ОИВ инфекциясига чалинган шахс ва 16 ёшдан катта болаликдан ногирон томонидан;
ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ва муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан;
ногирон боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади»;
6-бандда:
қуйидаги мазмундаги «а1»-кичик банд қўшилсин:
«а1) 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахс томонидан — паспортининг нусхаси ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса;
«б» ва «в» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) муомалага лаётқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг паспорти нусхаси, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;
в) ногирон боланинг, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан — ногирон бола, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ногирон боланинг ва 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг яшаш жойини тасдиқлайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси»;
9-бандга қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
«ОИВ инфекциясига чалинган шахсга нафақа у ўн саккиз ёшга тўлгунгача бўлган муддатга тайинланади»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Нафақа Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ва болаликдан ногироннинг, нафақа тайинланган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг, ногирон боланинг ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийсининг яшаш жойи бўйича тўланади»;
15-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади ва жазони ўташдан озод этилгандан кейин тикланади»;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга тайинланган нафақа, унга унинг ҳақ тўланадиган ишни бажаришидан ёки бошқа турдаги даромадлар (стипендиялар, алиментлар ва шу кабилар) олишидан қатъи назар, тўланади.
Ногирон болага, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсга тайинланган нафақа унга бошқа пенсиялар ва нафақалар, шу жумладан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси олишидан қатъи назар, тўланади.
Ҳар хил нафақаларнинг турларини олиш ҳуқуқига эга бўлган 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ва болаликдан ногиронга унинг танлаши бўйича нафақанинг бир тури тайинланади»;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«19. Тайинланган нафақа 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёхуд ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс тўлиқ давлат таъминотида бўлган давр учун тўланмайди»;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«21. Ногирон болага, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга тегишли бўлган ва унинг ўлими сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек ногирон бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногирон билан у вафот этган кунда бирга яшайдиган оила аъзоларига тўланади.
Ногирон бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногирон вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга мазкур ойнинг ногирон ўлимигача бўлган кунлари учун тўланади.
Бир неча шахс мурожаат қилишганда уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.
Кўрсатиб ўтилган сумма, уни олиш учун ногирон бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногирон вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади»;
23-бандга «16 ёшдан катта болаликдан ногиронга» сўзларидан олдин «ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ёки» сўзлари қўшилсин.

Ҳужжат тури: Қарор
Ҳужжат рақами: 256-сон
Қабул қилиниш санаси: 10.09.2014

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.