Қидириш   

Қарор
09 октябрь 2014,   кўрилган: 872

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

2014-2016 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 471-модда)
«Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, шунингдек ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2014 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар:
2014 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастури амалга оширилишини таъминласинлар;
ҳар чоракда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси йиғилишларига 2014 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастурига киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 10 сентябрь,
255-сон

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.