Бош саҳифа > ВМ карорлари > Навоий вилоят ҳокими қарори

Навоий вилоят ҳокими қарори


30-09-2015, 12:56. Муаллиф: info
Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2015 йил 22 декабрдан кучга киради)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 27-модда) ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан вилоят ҳудудида умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини белгилаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳудудида умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартиби (кейинги ўринларда Тартиб) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят Ички ишлар (Турсунов), Давлат солиқ (Турсунов), ветеринария (Жўраев) бошқармалари, архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Эшдавлатов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Турсунов), шаҳар ва туман ҳокимликлари ушбу Тартибга сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.
3. “Do’stlik bayrog’i” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Джураев) ва вилоят компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) мазкур қарорни “Do’stlik bayrog’i” ва “Знамя дружбы” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ойдан кейин кучга киради.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Навоий шаҳар
2015 йил 19 сентябрь
Қ-144-сон

Ортга қайтиш