Қидириш   

» » Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш т/б

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш т/б
06 октябрь 2014,   кўрилган: 2999

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш т/бСоғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида
Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Ўзбекистон Респукбликаси Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил 18 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 319-сонли қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 31 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи асосида тартибга солинади.
Мазкур қарор ҳамда буйруққа кўра тиббиёт ходимлари малакасини ошириш асосий ёки турдош мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўли билан амалга оширилади ва мутахассиснинг касб даражаси ва касб лаёқатини мунтазам равишда оширишга, касбий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш ва янгилашга, янги тиббиёт технологияларини ўзлаштиришга йўналтирилган.
Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш бевосита (таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ва билвосита (қоидага кўра, таълим дастурларисиз ўқитиш) шакллари бўйича ўтказилади.
Бевосита шакллар малакани умумий ва мавзули оширишни (такомиллаштиришни) ўз ичига олади.
Билвосита шакллар қуйидагиларни ўз ичига олади:
стажировка (иш жойига хизмат сафарига юбориш);
масофадан туриб амалга ошириладиган таълим;
ўз билимини мустақил ошириш;
тажриба алмашиш;
мутахассисларнинг семинар, съезд ваконференциялардақатнашиш;
ахборот технологияларини ўзлаштириш курсларида ўқиш.
Малакани умумий ошириш тиббиёт ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида лавозимни эгаллаб турган мутахассисликка мувофиқ амалга оширилади. Ишлаб турган мутахассисларни асосий ишидан ажралган ҳолда умумий малака оширишга жалб этиш қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
1. Назарий билимлар ва амалий кўникмаларни чуқурлаштириш ва янгилаш;
2.Замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари, соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг янги тамойиллари, диагностика ва касалликлар профилактикасининг замонавий услублари, далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига асосланган касалликларни даволаш стандартлари ва протоколлари билан танишиш.
Ўқитиш бир ёки бир неча даволаш муассасалари базасида муайян мутахассислик бўйича туркум машғулотлар шаклида (кун мобайнида бошқа фанларни ўрганишга чалғитмасдан) амалга оширилади. Умумий малака ошириш циклларида ўқишга олий тиббий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган ва тегишли мутахассисликлар бўйича тайёргарликка эга бўлган мутахассислар қўйилади.
Умумий малака ошириш циклларида шунингдек нотиббиёт таълимига эга бўлган, бироқ тиббиёт мутахассисликлари бўйича ишлашга қўйилган мутахассислар ҳам малака оширишлари мумкин. Умумий малака ошириш цикллари, қоидага кўра, мутахассислик бўйича иш стажи камида 3 — 5 йил бўлган тиббиёт ходимлари учун ташкил этилади (лавозимда бўлишининг биринчи йилида соғлиқни сақлашни ташкил этиш бўйича малака оширишдан ўтиши шарт бўлган раҳбар тиббиёт ходимлари бундан мустасно).
Мавзули малака ошириш мутахассисликнинг муайян бўлимини қамраб оладиган дастур бўйича амалга оширилади ва қуйидаги мақсадларни кўзлайди: тиббиёт ходимларининг тор, шу жумладан уларнинг касб фаолиятининг турдош соҳасидаги малакасини ошириш (аниқ мавзу бўйича); касбий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш; янги даволаш-ташхис усулларини ўзлаштириш; тиббий дунёқарашни кенгайтириш.
Мавзули малака ошириш даволаш ёки илмий-тадқиқот муассасаси базасида ҳам базавий ёки ихтисосли (тор) мутахассислар учун, ҳам турдош ёки ноихтисосли (мос таълим йўналиши бўйича) тиббиёт мутахассислиги учун амалга оширилади.
72 — 144 соат (0,5 — 1,0 ой) давом этадиган мавзули малака оширишга бошқа ноихтисосли мутахассисликларнинг тиббиёт ходимларига рухсат берилади, чунки узлуксиз таълим талабларига жавоб беради, амалий соғлиқни сақлашда кўрсатиладиган ёрдамнинг сифати яхшиланишига кўмаклашади, бироқ ушбу мутахассислик бўйича даволаш-профилактика муассасаларида бўш лавозимларни эгаллаш учун асосҳи собланмайди.
Асосий ишдан ажралган ҳолда ўқишда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш бевосита шаклларининг жами давомийлиги ҳар 5 йил учун қуйидаги ҳажмда белгиланади:
врач кадрларучун — камида 4 ҳафта (144 соат);
фармацевтика, ўртатиббиёт кадрлари ва доришунос кадрлар учун — камида 2 ҳафта (72 соат).
Асосий ишдан ажралган ва асосий ишдан ажралмаган ҳолда ўқишда малака тоифасини олиш учун тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш барча шаклларининг жами мажбурий давомийлиги:
врач кадрларучун — камида 8 ҳафта (288 соат);
фармацевтика, ўртатиббиёт ва доришунос ходимлар учун — камида
4 ҳафта (144 соат) ҳажмида белгиланади.
Қуйидагилар врач кадрларни қайта тайёрлашнинг асосий турлари ҳисобланади:
Бирламчи ихтисослаштириш;
Қўшимча ихтисослаштириш;
Клиник ординатура.
Бирламчи ихтисослаштириш врачларни қайта тайёрлаш тури бўлиб, қоидага кўра, турдош врачлик мутахассислигини олиш ва кейинчалик тегишли касбий фаолиятни бажариш мақсадида касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришга йўналтирилади.
Шахс врачлик мутахассисларидан бирини олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда, мутахассислик бўйича камида 2 йилиш стажи мавжуд бўлганда бирламчи ихтисослаштиришдан ўтиш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда мутахассисларга бўлган мавжуд эҳтиёжга мувофиқ ҳам соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, вазирликлар, идоралар ва тасарруфида даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлган ташкилотларнинг йўлланмаси бўйича, ҳам врачнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган айрим тиббиёт мутахассисликлари бўйича тегишли бирламчи ихтисослашувдан базавий олий тиббий маълумот тўғрисидаги диплом мавжуд бўлган тақдирда врачлик стажини ҳисобга олмаган ҳолда ўтишга йўл қўйилади.
Қайта тайёрлашнинг ушбу тури асосий ишдан ажралган ҳолда, тегишли таълим дастурлари, кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базаси мавжуд бўлган тақдирда ТошВМОИ, тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар базасида амалга оширилади.

ҚАЙТА АЛОҚА

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Интерактив хизматлар   |   istam  |