Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 10

14 ноябрь 2018,   кўрилган: 855


Тиббиёт ходимлари куни байрами нишонланди2018 йил 10 ноябрь куни Навоий шаҳридаги "Хурсанд” тўйхонасида "Тиббиёт ходимлари куни” байрами кенг нишонланди.


Тадбирда Навоий вилоят ҳокими Қ.Турусунов иштирок этди ва вилоятдаги барча тиббиёт соҳаси фидоийларини табриклади.


Тиббиёт ходимлари куни байрами нишонландиКўп йиллик самарали меҳнат фаолияти ва алоҳида хизматлари билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ вилоят тиббиёчилари вилоят ҳокимининг "Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.


Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
08 ноябрь 2018,   кўрилган: 619

Ўзбекистон – Эрон тиббиёти ҳамкорлик йўлидаЯқинда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида Эрон Ислом Республикасининг бир гуруҳ тиббиёт соҳаси вакиллари, тиббий олий ўқув юрти масъуллари, инвестор тадбиркорлари иштирокида Навоий вилоятида Эрон давлати билан турли йўналишларда икки томонлама инвистицион муҳитни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалаларига оид учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят соғлиқни сақлаш бошвармаси бошлиғи Ф.Гафаров, Эрон Ислом Республикаси Қазвин вилояти сармоядорларни жалб қилиш маркази раиси Сайид Муҳаммадали Қосимий, тиббиёт институти ректори Руҳиллоҳ Баёт, гинеколог шифокор Носирий хоним, тадбиркор инвестор Юсуф Гуржи шунингдек, бошқарма бўлим бошлиқлари,  вилоятимиздаги хусусий тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.    

Учрашувда юртимиз вилоятлари хусусан, Навоий вилояти тиббиёт соҳасига чет эл инвестициясини киритиш, сармоядорларни жалб қилган ҳолда тиббиётни инновацион ривожлантириш масалалари бўйича фикрлар алмашилди. Учрашувда меҳмонлар Эрон Ислом Республикасида тиббиёт соҳасида эришилган сўнги ютуқлар, у ердаги аҳоли саломатлигини таъминлашга қаратилган ишлар, тиббий таълим беришнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида батафсил маълумотлар беришди. Ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини белгилаш бўйича шарт-шароитлар хусусида сўзлаб ўтишди.    

-Вилоятингизда инвистицион муҳит барқарорлиги, шарт-шароитларнинг тўлақонли яратилганидан мамнун бўлдик, бунга айнан ташриф давомида гувоҳ бўлиш ишларимиз самарасига катта таъсир ўтказади - , дейди гуруҳ раҳбари Доктор Қосимий.   

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
05 октябрь 2018,   кўрилган: 761

Қизилтепа туманидаги Тошработ қўрғонида 25-қишлоқ оилавий поликлиникасининг 20 ўринли кундузги шифохона бўлими ишга туширилди.

Эндиликда бу ерда "Қалъаи Ази­зон" ма­ҳал­ласи ва яқин атроф­да­ги яшаш масканлари аҳо­лиси учун эрта тонг­­дан кеч оқшомгача да­­­воланиш имконияти мавжуд. Халқ­қа тез ва си­фатли тиббий ёр­дам кўрсатиш мақ­садида бар­ча за­рур шарт-шароитлар яратилди.

— Тошработ ҳудудида "Обод қишлоқ" дас­тури асосида кенг кў­ламли бунёдкорлик иш­лари олиб бо­рилмоқда, — дейди маҳалла фу­қаролар йиғини раиси Б. Қўш­шиев. — Оилавий полик­ли­никада кун­­дуз­ги шифо­хо­наси очил­гани маҳалладош­лари­­миз учун катта туҳфа бўлди. Давлатимиз­нинг фу­қа­роларга кўр­­­сатаётган бундай ғам­хўрлик ва эътиборидан барча­миз мамнунмиз.

Ушбу бўлимдаги барча хоналар мебель  би­лан жи­ҳоз­лантирилди. Шу­нингдек, шифохона иссиқ ва со­вуқ сув, газ, электр энер­гияси би­лан узлуксиз таъ­минланади. Бун­дан ташқари, физиотерапия ва электр­окар­дио­грам­ма замонавий тиббий асбоблари хизматга шай ту­риб­ди. Беморларни қа­бул қилиш ва пар­варишлашга нав­батчи врач ҳамда ҳамширалар жалб этилган.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
26 сентябрь 2018,   кўрилган: 862

Шавкат Мирзиёев фармони билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилдиМамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. 

Мазкур ҳужжат хорижда яшаётган ва ишлаётган ватандошларимиз, айниқса, катта илмий салоҳиятга эга бўлган олимлар, мутахассислар ва истеъдодли ёшлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардош ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш каби мақсадларда қабул қилинган. 

"Истеъдод” жамғармаси негизида тамоман янги "Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолият юритади. Жамғарманинг шу пайтга қадар бажариб келган функцияси бундан буён ҳам давом этаверади. Эндиликда жамғарма зиммасига хориждаги ватандошлар билан мулоқот қилиш вазифа ҳам юкланди.

"Эл-юрт умиди” жамғармаси магистратура ва докторантура дастурлари бўйича танлов ўтказиш ва тайёргарликни ташкил қилиш, шунингдек, давлат тузилмаси, иқтисодиёт тармоқлари, таълим ва илмий муассасаларнинг истиқболли мутахассисларини ривожланган мамлакатлардаги илмий ва таълим муассасаларига малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишга ҳам жўнатади.ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
16 август 2018,   кўрилган: 758

Барча туман ва шаҳарларда қизлар саломатлиги маркази бўлимлари ташкил этилди2017 йил 5 январда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларимиз саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш, бунда миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, қулай шароитлар яратиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган эди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 2 февралда қабул қилинган "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга кўра, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институти мустаҳкамлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майидаги "Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юқоридаги вазифалар ижросида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.

– Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар гинекологияси бўлими негизида Республика қизлар саломатлиги маркази, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансерининг болалар гинекологияси бўлимлари негизида қизлар саломатлиги марказлари фаолият бошлади. Бундан ташқари, қизларимизга малакали гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатиш мақсадида барча туман ва шаҳарлардаги кўптармоқли марказий поликлиникаларда қизлар саломатлиги бўлимлари ташкил этилди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосар Эльмира Баситханова. – Мақсадимиз мамлакатимиздаги 5 миллиондан зиёд 18 ёшгача бўлган қизларни қамраб олишдир. Ушбу марказлар қиз болалар ва ўсмир қизларга юқори технологик, ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий инфраструктурасини ривожлантиришда алоҳида ўрин тутади. Кейинчалик ушбу марказларга бўлган талабга қараб, фаолият қамровини яна кенгайтириб бориш ҳам кўзда тутилган.

Қайд этиш жоизки, Қизлар саломатлиги марказлари қиз болалар ва ўсмир қизларга махсус тиббий ёрдам кўрсатиш, болалар гинекологияси бўйича юқори технологияларга асосланган ўқув, илмий ва моддий-техника базани шакллантиришга йўналтирилган. Бундан ташқари, тўпланган тажрибани республика соҳавий муассасаларига етказиш, шунингдек, болалар гинекологияси соҳасида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича юқори технологияларга асосланган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бериш борасида ҳам фаолият олиб боради.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 август 2018,   кўрилган: 761

Терапевтлар ташрифи23-28 июль  кунлари Республика терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий маркази директор ўринбосари Умида Ахмеджонова бошчилигидаги бир гуруҳ кардиолог, ревматолог, гастроэнтрологлар Навоий шаҳри ҳамда Кармана туманидаги тиббий муассасалар, оилавий полклиникалар ҳамда ҚВПларига ташриф буюуришиб, аҳоли саломатлиги даражаси билан қизиқишди ва муассаса мутахассисларига касбий, малакавий кўмак кўрсатишди.

Хусусан, Кармана тумани Нарпай зонасидаги "Учқун” ва "Пахтаобод” ҚВПларда 350 дан ортиқ аҳоли пойтахтлик малакали мутахассислар томонидан тиббий кўригидан ўтказилди.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.    

 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
02 август 2018,   кўрилган: 661

Вилоят ҳокими кубоги якунланди25-30 июнь кунлари вилоятимиз корхона-ташкилотлари ходимлари ўртасида мини футбол спорт тури бўйича вилоят ҳокими кубоги бўлиб ўтди. Ушбу вилоят миқёсидаги турнирда 24 жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди. Мусобақанинг финалида "Ўзтелеком” АК Навоий вилоят филиали ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоалари беллашишди. Якунда турнир кашф этган жамоа вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 2:1 ҳисобида рақиб жамоани енгиб ғалабани қўлга киритди.

Жамоа финалгача гуруҳ босқичида вилоят Ғазначилик бўлими, вилоят ҳокимлиги, "Дўстлик байроғи” газетаси жамоаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят бўлими ҳамда вилоят рақобат бошқармаси жамоалари, шунингдек ярим финалда вилоят маданият бошқармаси жамоаси тўсиғидан ўтишган эди.

 Турнир якунида барча жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 июль 2018,   кўрилган: 657

 


 Республика кардиологларининг вилоятимизга ташрифи Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт кардиология марказининг бир гуруҳ мутахассислари 9-14 июль кунлари вилоятимизда бўлишиб, ҳудуднинг кардиология соҳасидаги салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолига тегишли тартибда тиббий ёрдам ва кўмак кўрсатишни амалга оширишди.

Бир ҳафта давомида 5 кишилик гуруҳ вилоятимиз узоқ чўл ҳудудларидаги тиббиёт бирлашмалари терапия ҳамда шошилич тиббий ёрдам бўлимлари иш фаолиятлари билан қизиқиб, касалликни эрта аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш  юзасидан керакли амалий тавсиялар бериб ўтишди, ҳамда муассаса шифокорлари билан малака алмашишди.

14 июль куни эса Навоий шаҳар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида кардиологлар гуруҳи ўз фаолияти якунларига бағишланган "Юрак қон-томир хасталигида буйрак касалликларининг роли” мавзусида ўқув семинари иштирок этишди ва маъруза қилишди. Шунингдек, улар иштирокида бирлашманинг ўзида 4 нафар беморда торайган юрак қон-томирларида стентлаш амалиёти ҳам ўтказилди.  Операциялар муваффақиятли амалга оширилди.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 июль 2018,   кўрилган: 656

 

Долзарб мавзуда йиғилиш ўтказилдиЯқинда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъуллари ҳамда барча тиббиёт муассасалари масъулари иштирокида Коррупцияга жиноятига қарши қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали бош ҳамшираси билан боғлиқ коррупция жиноятига оид дастлабки тергов ҳаракатлари бўйича маълумотлар берилди.  

Йиғилишда вилоят миқёсида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан товламачилик, таъмагирлик жиноятини содир этаётган тиббиёт ходимларининг борлиги соҳада эришилаётган ютуқларни йўққа чиқараётгани, халқнинг ишончига путур етказаётганлиги кескин танқидга олинди. 

Йиғилишда коррупция жиноятига етакловичи барча ҳолатларга чек кўйиш, шу билан бирга, ижро интизоми бўйича ҳам соҳада йўл қўйилаётган камчилик ва масъулиятсизлик ҳолатлари таҳлил этилди, вилоятда тиббиёт соҳаси шаффофлигини ошириш, тиббий кўриклар сифатини янада яхшилашда тиббиёт ходимлари масъулияти ва ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан ҳар бир тиббиёт муассасасида барча ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказиш белгиланди.       

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
20 июль 2018,   кўрилган: 698

Қувватбахш ичимликлардан ҳам кучлироқ меваШимолий Каролина университетида фаолият олиб борувчи америкалик тадқиқотчилар изланишлари натижасида тетиклаштирувчи хусусиятга эга бўлган энг кучли мевани аниқладилар.

Тадқиқот давомида кўнгилли велопойгачилар икки гуруҳга ажратилди ва бирига махсус спорт ичимликлари, иккинчисига эса оддий бананлар берилди. Банан ҳар қандай қувватбахш ичимликлардан кучлироқ экан. Мева ўз таркибида юқори миқдордаги клетчатка, калий, В6 гуруҳидаги витаминлар ва антиоксидантларни сақлайди.

Бундан ташқари бананлар таркибида фойдали шакарлар (сахароза, фруктоза, глюкоза) ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳеч қандай зиёнсиз организмни тетиклаштиради.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :