Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 42

17 август 2016,   кўрилган: 1144

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайдиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили Давлат дастури тўғрисида” ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида жорий йилнинг 15 августидан – 20 августига қадар “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида Республикамизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз қариялар, ногиронлар шу жумладан ногирон болалар, фертиль ёшдаги аёллар малакали мутахассислар томонидан кенг тарзда чуқурлаштирилган таббий кўрикдан ўтказилади.
Энг улуғ, энг азиз барамни юқори савияда нишонлаш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ директори, тиббиёт фанлари доктори М. Н. Тиллашайхов раҳбарлигида 9 та ихтисослик яъни, хирург, терапевт, кардиолог, педиатр, невропатолог, уролог, офтальмолог, акушер-гинеколог, травматолог йўналишлари бўйича республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари, профессор ва доцентлари жалб этилган.
Тибий кўрикларни ўтказиш учун алоҳида жойлар ажратилиб, улар тегишли тиббий асбоб-ускуналар жумладан, электрокардиограф ва ультратовуш ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланади. Тўшакда ётиб қолган кексаларни уйида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш мақсадида тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморларни амбулатор шароитда, вилоят, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштириш учун йўлланмалар ҳамда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларга соғломлаштириш мақсадида санатор-курортларга тавсиялар берилади.


Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
17 август 2016,   кўрилган: 1229

Мақсад: Инсон манфаатларини асрашПрезидентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Айниқса, “Соғлом она ва бола йили”да аҳоли, оналар ва болалар саломатлигини доимий назорат қилиш, патронаж хизматларини янада ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда 11 июлдан 11 августга қадар ҳудудлардаги бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида патронаж ойлиги эълон қилинди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик шодиёналари арафасида ўтказилган патронаж ойлигида ҳар бир хонадонга алоҳида-алоҳида ташриф буюрилиб, хонадоннинг ижтимоий ҳолати, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиши, соғломлаштириш жараёнлари ўрганилди. Ана шундай тадбирлардан бири Кармана туманида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.
Вилоятда патронаж ойлигида 148 та қишлоқ врачлик пункти, 4 та оилавий ва 10 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 7 та диспансернинг 1534 патронаж ҳамшираси иштирок этиб, ҳудуддаги хонадонлар ва уларнинг оила-аъзоси саломатлигидан хабардор бўлишди.
Саломатлик ойлиги якунига кўра 3902 нафар аҳолига шифохонада даволаниш учун йўлланма, 29 241 нафарига эса амбулатор шароитда даволаниш учун тассиялар берилди. Шунингдек, 2821 нафар беморларга кўзойнак, тиш протези ва ортодик воситалар учун маълумотномалар берилди.
Ойлик доирасида аҳоли ўртасида геморрагик иситма ва куйдирги касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, турли буклетлар тарқатилиб, шифокор ва ҳамширалар томонидан тарғибот-тушунтириш тадбирлари олиб борилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
15 август 2016,   кўрилган: 1397

Тарвуз шифобахш бўлиши учун қайси пайтда истеъмол қилиш керак?Тарвуз мамлакатимиз полиз экинлари қадим замонлардан бери етиштирилади. Ўзбекистон ўзининг ширин таъмли ва ажойиб шифобахш хусусиятларга эга полиз маҳсулотлари билан дунёга донг таратган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзади. Тарвузнинг этида глюкоза, фруктоза ва сахароза кўринишида тўпланадиган 12 фоизгача енгил ўзлаштириладиган қандлар мавжуд. Шунингдек, унда C, B1, B2, A, фолий кислотаси, пектин моддалари, каротиноидлар, калий тузлари, темир, магний ва кальций моддалари, аминокислоталар ҳам бор. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
10 август 2016,   кўрилган: 1312

Картошканинг фойдали хусусиятларини биласизми? Ушбу маҳсулот калий моддасига бойлиги сабаб организмдан ортиқча туз ва сувни ҳайдайди, бу эса модда алмашинувини яхшилайди. Шунинг учун ҳам парҳез пайти жуда фойдали, фақат меъёрни унутманг. Чунки жуда калорияли маҳсулот бўлгани учун семизликка мойил одамларга уни камроқ ейиш тавсия этилади.

• Терида аллергия сабабли пайдо бўлган доғлар, куйиш жароҳатлари, майда томирлар ёрилиши оқибатида юзага келган кўкаришларни ҳар куни хом картошка бўлаги билан артинг.

• Картошка шарбатини сабзи, сельдерей илдизи шарбатларига қўшиб истеъмол қилсангиз, овқат ҳазм қилиш яхшиланади ва асабий таранглик йўқолади.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 июль 2016,   кўрилган: 1207

Қрим-конго — хавфли касалликОрганизм учун хавф туғдирадиган ҳар қандай касалликнинг олди олинмаса, у салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Қрим-Конго ана шундай хасталиклардан ҳисобланади.

Йирик ва майда шохли ҳайвонларда уч­райдиган каналар ўта хавфли ва юқум­­­ли касаллик ҳисобланган Қрим-Конго — геморрагик иситма касал­ли­ги вируси­нинг сақловчиси ва ташув­чи­­­сидир. Ге­мор­рагик иситма дейи­ли­шига сабаб, у тана ҳароратининг кў­та­рилиши ва ор­га­низмдан қон оқиши билан кечадиган касалликдир.

Қрим-Конго геморрагик иситма ви­ру­си билан зарарланган каналарнинг одам­­ларни чақиши ва қўлларнинг ка­на ҳамда шу касаллик билан иф­лос­ла­ниши натижасида юқади. Гемор­ра­гик иситма фаолияти чорвачилик би­лан боғлиқ бўл­ган касб эгалари ора­си­да кўпроқ уч­райди.

Касалликнинг асосий белги­лари: тана ҳа­роратининг юқори бў­лиши, ба­данда тошма тошиши, тери­да қон­талашлар пай­до бўлиши, милк, бурун, ошқозон, ичак­лардан қон ке­ти­­шидан иборатдир.

Касаллик оғир кечганда бемор аъ­зо­­­ла­ридан қон кетиши натижасида у турли асоратларга олиб келиши, баъ­зан ўлим билан якун топиши ҳам мумкин.

Кана чақишининг олдини олиш учун яй­­­ловларга, умуман, табиат қучоғига чиқ­қанда, айниқса, апрель, июнь ой­ла­­ри­да кана чақишидан сақланиш, май­да ва йирик шохли молларни ка­на­га қарши эмламасдан уйга олиб кел­­маслик ке­рак. Шунингдек, мол­ларда кана бор­лиги аниқланса, дар­ҳол ветеринария хо­димларига му­ро­жаат қилиб, уларнинг тав­сияси асо­­си­­да қарши ку­ра­шиш ке­рак, қўл би­лан эзиб ёки қайчи би­лан кесиб ўл­дирмаслик, қўйларнинг юн­гини қир­қиш вақтида фақат махсус ки­йим­лар­дан (қўлқоп, енг ва пойча­лари мус­­­таҳ­кам беркиладиган шим, кам­зул, ре­­зина этиклардан) фойда­ла­ниш лозим.

Агар сизни кана чақса ёки қўл­ла­рин­­­­­гиз унинг қони билан ифлосланса, зуд­лик билан қўлларни совунлаб ювиш ва яқин жойлашган даволаш-про­­филактика муассасаларига муро­жаат этиш тавсия этилади. Мазкур ка­салликка қарши мах­сус профилак­ти­ка усулларининг мавжуд эмас­лигини эъ­тиборга олиб, ушбу ка­сал­ликка қар­ши манба (каналар)ни ўз вақ­тида за­­­­рар­сизлантиришга ва ка­сал­лик­нинг юқиш йўлларини бар­та­раф этиш­га қа­ратилиши мақсадга му­во­фиқдир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
28 июль 2016,   кўрилган: 1146

“CLICK”, “MBANK” ВА “U-PAY” ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАРИБугунги кунда жисмоний шахслар учун якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан, “Click” ва “Mbank” ва “U-Pay” тўлов тизимлари ёрдамида мобиль телефон ёки интернет орқали онлайн режимида тўлаш имконияти яратилган.
Ушбу тўлов тизимидан фойдаланишда қўшимча пул олинмайди.
Тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига автоматик равишда қайд этилади. Бунинг учун тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган Online-UZCARD пластик карталаридан фойдаланиш мумкин.
Солиқ ва мажбурий тўловларни электрон тарзда тўлаш тизими орқали 2016 йилнинг 5 ойи давомида вилоят бўйича 216 нафар фуқаро ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 10226,7 минг сўмлик тўловлар амалга оширилган.
Ушбу тизимдан фойдаланганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга ошганлиги, фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг электрон тўловнинг қулай ва афзалликларини тўла англаб етганликларидан далолат беради.
Бундай замонавий усул фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тўловларни банкка бормасдан исталган вақтда амалга ошириш имконига эга бўлиш, ўз навбатида ортиқча оворагарчиликдан сақланиш ва вақтдан самарали фойдаланиш имкониятини беради.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
25 июль 2016,   кўрилган: 1212

Ҳозир ташқарида айни ёз палласи. Кунлар жуда иссиқ. Ёзнинг жазирама кунларида кичкинтойларнинг ота-оналари имкон қадар фарзандига қулай шароит яратишга ҳаракат қилишади.

Қуйида эътиборингизга тиббиёт фанлари номзоди Евгений Олегович Комаровскийнинг иссиқда болага қандай ёрдам бериш тўғрисидаги тавсиялари ҳавола этилади.

Кондиционер танлаймиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Бола ўтирган хонага вентелятордан кўра кўпроқ кондиционер тўғри келади. Асосий параметрлар - ҳарорат ва намлик назорат қилинса, бас.

Режимга риоя қиламиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Оптимал ҳарорат – 22 даража. Намлик – 40 фоиздан кам бўлиши керак эмас. Унинг таъсирини аниқлашга термометр ва гигрометр ёрдам беради, тўғирлашга эса – кондиционерни бошқариш режими ва ҳавони намлантирувчи восита ёҳуд тез-тез хонани тозалаш керак бўлади.

Меъёрни унутмаймиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Хона ҳароратини аста-секин пасайтириш лозим. Агар боланинг хонасидаги ҳарорат 30 даража иссиқ бўлса-ю, уни 24 даражага тушириш зарурати пайдо бўлса, у ҳолда кондиционерни аввал 28 даражага, ярим соатдан кейин – 26 даражага ва шундан сўнггина 24 даражага тушириш керак.





Хонани тез-тез шамоллатамиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Фарзандингиз ўтирган хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туринг: кондиционер ва вентелятор ҳавони қуритади.





Тўғри йўналтирамиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Кондиционерни шундай йўналтириш керакки, у тўғридан-тўғри болага ёки болалар кроватига келиб тегмасин.





Сув ванналарини ёддан чиқармаймиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Иссиқ кунда бола ҳар 2 соатда бир марта 1-2 дақиқадан салқин ванна ёки душ қабул қилиши керак. Уни ҳадеб артавериш керак эмас.



Кўп суюқлик ичирамиз
Жазирамада болага ёрдам беришнинг 7 усули
Кичкинтой кўп суюқлик ичиши лозим. 1 ёшгача бўлган болаларга газланмаган минерал сув тўғри келади, ундан катталарга эса – бироз шўр ёки газланган сув тавсия этилади. Шунингдек сархил ёки қуритилган мевалардан тайёрланган витаминларга бой шарбатлар ва гиёҳли чойлар ҳам айни муддао. Муҳим қоида: болани ичимликларни ичишга мажбурламанг, таклиф қилинг.


Энг асосийси – агар ота-она исиб кетаётган бўлса, бола жуда исиб кетаётганлигини унутмаслик. Меъёрга амал қилинса ва тўғри ишлатилса, кондиционер бола учун хавф туғдирмайди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
21 июль 2016,   кўрилган: 1664

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори асосида, вилоят хокимининг 2016 йил 14 мартдаги К-49 сонли карори билан тасдикланган “Соғлом она ва бола йили” вилоят дастурининг вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 2016 йил январь-июнь ойларидаги ижроси тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори асосида, вилоят хокимининг 2016 йил 14 мартдаги К-49 сонли карори билан тасдикланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида вилоят соғлиқни сақлаш тизимида бирмунча ижобий ишлар амалга оширилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
19 июль 2016,   кўрилган: 1260

Диареядан сақланинг!Ёз фасли бошланиши билан аҳоли орасида диарея (ўткир юқумли ичак) касаллиги кўп учрайди.

Диарея — юқумли ошқозон-ичак касаллиги бўлиб, мик­роб­­лар таъсирида қўзғалади. Тез-тез ич кетиши, қорин оғ­­ри­­ши ва кўнгил айниши диареянинг клиник белги­ла­ридир. Уш­бу касаллик, асосан, кўкрак ёшдаги сунъий озиқ­­лан­ти­риб пар­варишланаётган болаларда учрайди.

Касаллик ифлосланган қўл ва ўйинчоқлар, тоза бўлмаган идишлар ҳамда сўрғичлар орқали юқади. Шунингдек, си­фат­­­сиз ва узоқ вақт туриб қолган овқатлар, қайнатилмаган сув, ювилмаган мева-сабзавотлар, пашшалар ҳам ка­сал­лик тарқатувчиси ҳисобланади.

Диареяга чалинган бемор кўп суюқлик йўқотиши на­ти­жасида организмдан кўплаб озиқ моддалар ҳам чиқиб ке­та­ди ва тана аъзолари фаолияти бузилиши бола ҳаё­тини хавф остига қўяди. Шу боис болада ич кетиш ҳолати бош­ла­ниши билан унга кўп миқдорда суюқлик ичириш ло­зим. Бунда регидрон эритмаси, қайнатилган сув, гуруч ёки анор қай­натмаси, кефир (қатиқ) яхши фойда қилади.

Айрим ёш оналар регидрон эритмасини тайёлаш усу­лини билмаслиги мумкин. Бунинг учун 1 литр қайнатилган сув­га 1 ўрам регидрон кукуни солиниб, қошиқда ара­лаш­тирилади. Эритмани 2 ёшгача бўлган болага 3-5 дақиқада бир чой қошиқдан 50-100 мл.гача, 2 ёшдан катталарга ҳар 3-5 дақиқада 50 мл.дан кун бўйи 1 литргача бериш керак.

Бола касалликка чалинмаслиги учун она сути билан пар­вариш қилган, шиша ва сўрғичлардан фойдаланмаган маъ­қул. Чунки шишанинг тоза ювилмаслиги оқибатида мик­роб­­ларнинг кўпайиши учун қулай шароит туғилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
11 июль 2016,   кўрилган: 1256

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги фуқароларни хавфли юқумли касалликлар юзасидан огоҳликка чақирдиЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти маълумотларига кўра, айрим мамлакатларда бир қатор хавфли юқумли касалликлар, хусусан, куйдирги, Қрим-Конго геморрагик иситмаси бўйича вазият мураккаб бўлиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош давлат санитария врачи Саидмурод САИДАЛИЕВ бу хусусда ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Мамлакатимизда санитария-эпидемиология хизматини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий техника ва технологияларни жорий этишга қаратилаётган доимий эътибор эпидемиологик барқарорликни сақлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлаётир.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :