Қидириш   

» Сайтдаги оxирги нашрлар » Саҳифа 7

14 октябрь 2020,   кўрилган: 380

Тиббий аппаратура
Тиббий аппаратура
Вилоятимизга  (Henan Costar Group)  компаниясидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида 110 870 АҚШ долларлик тиббий аппаратура берилди ва вилоятга олиб келинди 
Жумладан: 
75 та  кислород   концентратори 
150 та баброва аппарати 
600 та пулсоксиметр 
1100 та   кислород   концентраторлари  учун Бактериал фильтр   
 1 КШС апарати
15 кардиомонитор 

Бўлими : Янгиликлар   |   Navoiymed2023  |   :
30 сентябрь 2020,   кўрилган: 350

Жорий йилнинг 21 сентябрдан 30 сентябр кунига қадар Тошкент Давлат Стоматология Институти ишчи гуруҳи тренерлари, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига ташриф  буюриб, ушбу ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида фаолият юритаётган 222 нафар тиббиёт ходимларига "COVID-19 билан касалланган беморларни янгиланган кўрсатмалар асосида стационар шароитда ташҳислаш ва даволаш жиҳатлари” мавзусида семинарлар ўтказилди. Ўтказилган семинарлар якунига асосан барча қатнашчилар синов тестларидан мувафақиятли ўтди ва уларга махсус сертификатлар тарқатилди.
 
 сертификатлар тарқатилди.
 сертификатлар тарқатилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   Navoiymed2023  |   :
22 сентябрь 2020,   кўрилган: 376

Танлов 2020
Бўлими : Янгиликлар   |   Navoiymed2023  |   :
21 сентябрь 2020,   кўрилган: 374

Танлов
Бўлими : Янгиликлар   |   Navoiymed2023  |   :
07 сентябрь 2020,   кўрилган: 353

                        ТУРК ШИФОКОРЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК  
Навоий вилоятига бир гуруҳ малакали турк шифокорлари ташриф буюрди. Мутахассислар мамлакатимизда COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда вилоятимиз тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашди. Тиббий гуруҳ таркибига вирусолог, эпидемиолог, жарроҳ, аёллар ҳамшираси  ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар бор.
Куни кеча вилоятдаги шифокорлар билан тажриба алмашган турк мутахассислари вилоят ҳокимининг эсталик совғалари ва ташаккурномаси билан тақдирланди. Улар билан доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди                                                     
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ
Бўлими : Янгиликлар   |   Navoiymed2023  |   :
06 июль 2020,   кўрилган: 580

Навоий вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида қисқача маълумот
Республикамиз ҳудудлари сингари вилоятимизда ҳам COVID-19 пандемиясига қарши профилактик тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда барча ташкилий тадбирлар олиб борилмоқда ва бу тадбирларни амалга ошириш учун етарли миқдорда маблағлар ажратилган. 
Вилоятимизда Навоий вилоят СОЭ маркази, вилоят ОИТС га қарши кураш маркази, "Гемотест” хусусий лабораторияси, Зарафшон шаҳар СОЭ марказида беморлар билан мулоқотда бўлган, коронавирус инфекциясига гумон қилинган фуқаролардан олинган суртмалар коронавирусга текширилмоқда.
Навоий вилоятида жами 295 нафар беморда COVID-19 коронавирус инфекцияси референс тасдиқланган бўлиб, жорий йилнинг 1 июль кунигача улардан 252 нафари тузалди. Ҳозирги кунда ушбу беморларнинг 43 нафари вилоятдаги муассасаларда даволанмоқда. Ундан ташқари беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлган икки мингдан ортиқ ортиқ фуқаролар стационар ва уй шароитида карантинга олинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2 июлдаги 176-сонли буйруғи асосида жорий йилнинг 5 июль кунидан бошлаб, COVID-19 коронавирус инфекциясига референс тасдиқлаш учун вазирлик томонидан марказлашган ҳолда Германия давлатида ишлаб чиқарилган тест диагностикумлари ажратилиб, якуний тасдиқ вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида амалга оширилиши йўлга қўйилди.
Ушбу буйруқ асосида вилоятдаги тест натижаси мусбат бўлган, касаллик белгилари бўлган ва ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда тиббиёт бирлашмалари мутахассислари томонидан назоратга олиниб, ташкил этилган махсус тиббиёт муассасаларига ётқизилади ва айнан коронавирус инфекциясига қарши даво билан тўлиқ қамраб олинади.
176-сонли буйруққа кўра, беморлар 3 тоифага бўлиниб:
- касаллик аломатсиз кечаётган беморлар уй шароитида назоратга оилиниб, участка врачи ва ҳамширалари томонидан назорати олиб борилади;
- касаллик аломатлари енгил кечаётган фуқаролар махсус карантин муассасаларида кузатувга олинади;
- касаллик яққол белгилар билан кечаётган беморлар шифохонага ётқизилиб, даво ва кузатув олиб борилади.
 
Зарафшон шаҳар 2-кичик туман 20а-уй, 25-хонадонда истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган Бобонорова Дилрабо НКМКга қарашли ГМЗ-2 да ишлайди. Фуқаро 2020 йил 1 июль куни умумий ҳолсизлик ва тана ҳарорати 37.3 С га кўтарилиб, НКМКга қарашли 3-сонли ТСҚ катталар поликлиникаси цех врачига мурожаат қилган.
Цех врачи томонидан вирусга қарши ва умумий қувватловчи дори воситаларини тавсия этилган ва фуқаро 2020 йил 2 июль кунидан уй шароитида назоратга олинган.
Тавсиялар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар асосида берилган.
2020 йил 2 июль куни фуқаро ва фарзанди 2007 йилда туғилган                   3-умумтаълим ўқувчиси Эшбутаев Жавоҳир Суннатовичдан коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, лаборатор таҳлил учун суртма олинган. 2020 йил 3 июль кунги таҳлил натижаларига кўра ўзи ва фарзандида бирламчи мусбат натижа қайд этилган. Фуқаро Д.Бобонорова 2020 йил 4 июль куни умумий аҳволи қониқарли бўлган, умумий ҳолсизлик ва тана ҳароратининг кўтарилиши шикоятлари билан ўзи ва фарзанди даволаш муассасасига ётқизилган. Хозирда фуқаро Д.Бобонорова ва фарзанди Ж.Эшбутаевларнинг умумий аволи қониқарли тана ҳарорати нормада, шикоятлари йуқ.
 
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати
Бўлими : Янгиликлар   |   Navoiymed2023  |   :
04 июнь 2020,   кўрилган: 547

ИЛК БЕМОР ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТДИ
Хабарингиз бор, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан юрак хасталигига чалинган ёшларни даволашга қаратилган "Меҳрибон юрак" II хайрия акцияси ташкил этилган эди. 
Акция доирасида ўтган 2019-йилда 14 нафар болаларни соғлом ҳаётга қайтаришга эришилган эди, жорий йилда ҳам яна 10 нафар болаларда жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун 3-июн куни акция доирасида илк бемор жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтди.                                                                                         
"Меҳрибон юрак" II
"Меҳрибон юрак" II
"Меҳрибон юрак" II
"Меҳрибон юрак" II
Бўлими : Янгиликлар   |   Navoiymed2023  |   :
01 май 2020,   кўрилган: 771

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўктам Исламов бошчилигидаги Навоий вилояти депутатлари СОVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлигини мухофаза килишга ўз ҳиссаларини қўшиб, Навоий вилоятидаги барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг КТМП, ҚОП ва ҚВПларга 30 дона тана ҳароратини масофадан ўлчайдиган ускуна Пирометр олиб бердилар. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тизимдаги барча шифокорлар депутатларимизга ўз миннатдорчилигини билдиради.
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
коронавирус инфекциясини
Бўлими : Янгиликлар   |   Navoiymed2023  |   :
24 март 2020,   кўрилган: 554

                                                         НИҚОБСИЗ КӮЧАГА ЧИҚМАНГ!!!
👉 Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга "огоҳлантириш” берилади;


👉 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (223 минг сўм) миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (669 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.
НИҚОБСИЗ КӮЧАГА ЧИҚМАНГ!!!
Бўлими : Янгиликлар   |   Navoiymed2023  |   :