Қидириш   

28 сентябрь 2014,   кўрилган: 1501

“JICA” Япония ҳалқаро ташкилоти вакилларининг ташрифиШу йил 18 сентябрь куни вилоятимизга Япониянинг JICA ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Масао Шикано, ваколатхона ходими Масе Мусанай ва ҳудудий лойиҳалар бўйича координатори Малик Муҳиддиновлардан иборат делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлишди. Бу ерда улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Холдаров ва марказ бош врачи Б. Бозоров ҳамроҳлигида марказ бўлимларининг жойлашиши, МРТ (магнит-резонанс томограф), рентген кабинет, лаборатория, реанимация, операцион блок ва беморлар учун палаталар тайёргарлиги билан танишишди. Шифохона хоналарининг етарли даражада қаттиқ жиҳозлар билан таъминланганлиги меҳмонларда қониқиш ҳосил қилди.

Жаноб Масао Шикано ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Холдаров Япония ҳукумати томонидан давлатлар ўртасидаги келишувга биноан вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази учун ажратилиши лозим бўлган тиббий жиҳозлар борасида музокаралар олиб боришди.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар вилоятимиз рамзий тимсоли бўлган Алишер Навоий ҳайкалини зиёрат қилишди ва шундан сўнг Самарқанд шаҳрига кузатиб қўйилди.