Қидириш   

» » Тендер (танлов) савдолари эълон қилади.

Тендер (танлов) савдолари эълон қилади.
16 июнь 2015,   кўрилган: 841

Тендер (танлов) савдолари эълон қилади.Тендер(танлов) бўйича эълон матни
Фармацевтик фаолият билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар, фирма ва компаниялар диққатига!
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ
томонидан қишлоқ врачлик пунктлари учун зарурий дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларни марказлашган ҳолда сотиб олиш учун
ТЕНДЕР (ТАНЛОВ) САВДОЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.


Тендер(танлов)да қўйиладиган шартларни бажарган, тендер асосида харид қилинадиган маҳсулотнинг тегишли ҳажмларини етказиб бериш тажрибасига эга бўлган фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ва улгуржи фармацевтик ташкилотлар қатнашишлари мумкин.
Мамлакатимиз корхоналари ишлаб чиқарувчилари учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан нарх преференциялари берилади.
Тендер комиссияси ишчи органининг номи ва манзили:
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Навоий шаҳар, Толстой кўчаси 18а, почта индекси: 210100, тел: (0-436)-225-12-24, 225-40-03, факс:(0-436)- 225-43-00 электрон почта: x.yuldashev@ssb.uz, navoiy@ssb.uz
Банк реквизитлари:
ИНН 2000061 44 ОКОНХ 97400 Республика Ғазначилиги ИНН 201122919
р/с 23402000300100001010 Марказий банк Тошкент ш МФО 00014
ШХР 400121860124017950100054021

Тендер (танлов) предмети
Дори воситалари, тиббий буюмлар, ва реактивлар
Харид қилинаётган маҳсулотларнинг максимал нархи ва тўлов шартлари тендер ҳужжатларида акс эттирилади.
Етказиб бериш шартлари
Барча етказиб берувчилар учун: Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига маҳсулотлар етказиб берилиши шарт.
Етказиб бериш муддатлари тендер савдолари ва тендер ҳужжатларидаги маълумотларда берилади.
Тендер (танлов) бошлангунга қадар вилоят тендер комиссияси томонидан тендер савдоларида иштирок этиш истагидаги талабгор фирма ва корхоналарни малакавий танлови ўтказилади.
Тендер (танлов) ҳужжатларини сотиб олиш баҳоси 150 000 ва закалат сумма (тендер таклифи кафолати) миқдори шартнома миқдорига қараб 2 500 000 сўмдан 44 287 000 сўмгача бўлиб, тендер (танлов) ҳужжатлари ва закалат тўлови пул ўтказиш йўли билан Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Тендер (танлов) таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати - 2015 йил 25 июль соат 17 00 гача қабул қилинади.
Тендер (танлов) савдоси бўйича қўшимча маълумот олиш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Тендерлар ва эълонлар   |   info  |