Қидириш   

» » Тендер (танлов) савдолари эълон қилади.

Тендер (танлов) савдолари эълон қилади.
26 октябрь 2019,   кўрилган: 772

Тендер (танлов) савдолари эълон қилади.
Фармацевтик фаолият билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар, фирма ва компаниялар диққатига!
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ
томонидан қишлоқ врачлик пунктлари учун зарурий дори воситалари, тиббий буюмлар ва реактивларни марказлашган ҳолда сотиб олиш учун
ТАНЛОВ САВДОЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
.

Танловда қўйиладиган шартларни бажарган, танлов асосида харид қилинадиган маҳсулотнинг тегишли ҳажмларини етказиб бериш тажрибасига эга бўлган фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ва улгуржи фармацевтик ташкилотлар қатнашишлари мумкин.
Мамлакатимиз корхоналари ишлаб чиқарувчилари учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан нарх преференциялари берилади.
Танлов комиссияси ишчи органининг номи ва манзили:
Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Навоий шаҳар, Толстой кўчаси 18а, почта индекси: 210100, тел: (0-436)-225-12-24, 225-40-03, факс:(0-436)- 225-43-00 электрон почта: x.yuldashev@ssb.uz, navoiy@ssb.uz
Банк реквизитлари:
ИНН 2000061 44 ОКОНХ 97400 Республика Ғазначилиги ИНН 201122919
р/с 23402000300100001010 Марказий банк Тошкент ш МФО 00014
ШХР 100021860124017072130054001

Танлов предмети
Дори воситалари, тиббий буюмлар, ва реактивлар
Харид қилинаётган маҳсулотларнинг максимал нархи ва тўлов шартлари танлов ҳужжатларида акс эттирилади. Танловнинг умумий суммаси 138910,0 минг сўм.
Етказиб бериш шартлари
Барча етказиб берувчилар учун: Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига маҳсулотлар етказиб берилиши шарт.
Етказиб бериш муддатлари танлов савдолари ва танлов ҳужжатларидаги маълумотларда берилади.
Танлов бошлангунга қадар вилоят тендер (танлов) комиссияси томонидан танлов савдоларида иштирок этиш истагидаги талабгор фирма ва корхоналарни малакавий танлови ўтказилади.
Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати - 2015 йил 15 сентябрь соат 17 00 гача қабул қилинади.
Танлов савдоси бўйича қўшимча маълумот олиш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат (onlin мурожаат) этишингиз мумкин.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Тендерлар ва эълонлар   |   info  |