Тадбирда Навоий вилоят ҳокими Қ.Турусунов иштирок этди ва вилоятдаги барча тиббиёт соҳаси фидоийларини табриклади.
Кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти ва аҳолига хизматлари билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ вилоят тиббиётчиларига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва вилоят ҳокимининг "Фахрий ёрлиқ” ҳамда қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати.




Тадбирда Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Гафаров иштирок этди ва вилоятдаги барча тиббиёт соҳаси фидоийларини табриклади.
Тадбирда тиббиёт соҳасида кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти ва алоҳида хизматлари билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ вилоят тиббиётчилари вилоят ҳокимининг "Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.








Навоий Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Вилоят Прокуратураси билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирокида "Даугизтау" қўрғони 663 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди 112 нафар аҳолида касалликлар аниқланиб 2 нафар фуқарога вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига бепул ордер йўлланмаси 3 нафар фуқарога шаҳар шифохонасига йўлланма берилди ва 6 турдаги дори-дармонлар тарқатилди.





2.Тоғаев Зокир Тиллаевич










2018 йил 10 ноябрь куни Навоий шаҳридаги "Хурсанд”
тўйхонасида "Тиббиёт ходимлари куни” байрами кенг нишонланди.
Тадбирда Навоий вилоят ҳокими Қ.Турусунов иштирок этди ва вилоятдаги барча тиббиёт соҳаси фидоийларини табриклади.
Кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти ва алоҳида
хизматлари билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ вилоят тиббиёчилари вилоят
ҳокимининг "Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.
Яқинда вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси мажлислар залида Эрон Ислом Республикасининг бир гуруҳ тиббиёт
соҳаси вакиллари, тиббий олий ўқув юрти масъуллари, инвестор тадбиркорлари
иштирокида Навоий вилоятида Эрон давлати билан турли йўналишларда икки
томонлама инвистицион муҳитни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалаларига оид
учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вилоят соғлиқни сақлаш бошвармаси бошлиғи Ф.Гафаров, Эрон Ислом Республикаси Қазвин вилояти сармоядорларни жалб қилиш маркази раиси Сайид Муҳаммадали Қосимий, тиббиёт институти ректори Руҳиллоҳ Баёт, гинеколог шифокор Носирий хоним, тадбиркор инвестор Юсуф Гуржи шунингдек, бошқарма бўлим бошлиқлари, вилоятимиздаги хусусий тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашувда юртимиз вилоятлари хусусан, Навоий вилояти тиббиёт соҳасига чет эл инвестициясини киритиш, сармоядорларни жалб қилган ҳолда тиббиётни инновацион ривожлантириш масалалари бўйича фикрлар алмашилди. Учрашувда меҳмонлар Эрон Ислом Республикасида тиббиёт соҳасида эришилган сўнги ютуқлар, у ердаги аҳоли саломатлигини таъминлашга қаратилган ишлар, тиббий таълим беришнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида батафсил маълумотлар беришди. Ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини белгилаш бўйича шарт-шароитлар хусусида сўзлаб ўтишди.
-Вилоятингизда инвистицион муҳит барқарорлиги, шарт-шароитларнинг тўлақонли яратилганидан мамнун бўлдик, бунга айнан ташриф давомида гувоҳ бўлиш ишларимиз самарасига катта таъсир ўтказади - , дейди гуруҳ раҳбари Доктор Қосимий.
→Қизилтепа туманидаги Тошработ қўрғонида 25-қишлоқ оилавий поликлиникасининг 20 ўринли кундузги шифохона бўлими ишга туширилди.
Эндиликда бу ерда "Қалъаи Азизон" маҳалласи ва яқин атрофдаги яшаш масканлари аҳолиси учун эрта тонгдан кеч оқшомгача даволаниш имконияти мавжуд. Халққа тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида барча зарур шарт-шароитлар яратилди.
— Тошработ ҳудудида "Обод қишлоқ" дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б. Қўшшиев. — Оилавий поликлиникада кундузги шифохонаси очилгани маҳалладошларимиз учун катта туҳфа бўлди. Давлатимизнинг фуқароларга кўрсатаётган бундай ғамхўрлик ва эътиборидан барчамиз мамнунмиз.
Ушбу бўлимдаги барча хоналар мебель билан жиҳозлантирилди. Шунингдек, шифохона иссиқ ва совуқ сув, газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминланади. Бундан ташқари, физиотерапия ва электрокардиограмма замонавий тиббий асбоблари хизматга шай турибди. Беморларни қабул қилиш ва парваришлашга навбатчи врач ҳамда ҳамширалар жалб этилган.
→