Қидириш   

» » Октябрь ойида Ўзбекистонлик болалар ва ўсмирлар орасида ижтимоий сўров ўтказилмоқда

Октябрь ойида Ўзбекистонлик болалар ва ўсмирлар орасида ижтимоий сўров ўтказилмоқда
24 октябрь 2014,   кўрилган: 1333

Октябрь ойида Ўзбекистонлик болалар ва ўсмирлар орасида ижтимоий сўров ўтказилмоқдаЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда болалар ва ўсмирларнинг саломатлиги ва ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар бўйича ижтимоий тадқиқот олиб бормоқда.
ЮНИСЕФ томонидан ўтказилган тендер асосида бу борадаги фаолият “ИТА Факт” Ижтимоий тадқиқотлар агентлигига топширилди, деб ёзади “Жаҳон” АА.

Хусусан, шу йилнинг май-август ойларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “ИТА Факт” агентлиги Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида тадқиқот ишлари ўтказилди.
Кейинги босқич жорий йилнинг 1 октябрида бошланди.

Олинган натижалар болалар ва ўсмирлар орасида соғлом ҳаёт тарзи, тиббий маданият ва спортни тарғиб қилиш ҳамда оммалаштириш бўйича комплекс тавсияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Манба: anhor.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |