Қидириш   

» » Эбола вируси тарқалган мамлакатларга саёҳатларга боришни Ўзбекистон тўхтатади

Эбола вируси тарқалган мамлакатларга саёҳатларга боришни Ўзбекистон тўхтатади
11 ноябрь 2014,   кўрилган: 1133

Эбола вируси тарқалган мамлакатларга саёҳатларга боришни Ўзбекистон тўхтатадиЭпидемияга қарши кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда комиссияси 27 октябрь куни бўлиб ўтган мажлис якунига кўра Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда «Ўзбектуризм» миллий компаниясига Эбола вируси тарқалган мамлакатларга (ва ушбу мамлакатлардан) сайёҳлик ва бошқа сафарларни амалга оширилишини вақтинча тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизматига таяниб, «darakchi» хабар бермоқда.
Фавқулодда комиссия томонидан сафар ва саёҳатлар чекланган мамлакатлар рўйхатига Гвинея, Сьерра-Леоне, Либерия, Конго Демократик Республикаси, Нигерия, Сенегал ва Мали киритилган.
«Ўзбектуризм» компанияси хабарида қайд этилишича, Эбола вирусининг Ўзбекистонга сайёҳлар орқали кириб келиши олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Манба:darakchi.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |