Қидириш   

» » Чекиш туфайли келиб чиқадиган касалликлар рўйхати кенгаяди

Чекиш туфайли келиб чиқадиган касалликлар рўйхати кенгаяди
0 14 ноябрь 2014,   кўрилган: 1336

Чекиш туфайли келиб чиқадиган касалликлар рўйхати кенгаядиАҚШ бош жарроҳи Борис Лусняк Оқ уй учун тайёрлаган ҳисоботида чекиш туфайли келиб чиқадиган касалликлар рўйхатини расман кенгайтиришни таклиф қилди.
Мутахассиснинг фикрича, бу рўйхатга диабетнинг иккинчи тури, ревматоид артрит, эректил дисфункция, жигар саратони, ичакдаги хавфли ўсмалар ва кўрликка олиб келивчи сариқ доғни ҳам киритиш керак. Америкада чекишга қарши курашнинг 50 йиллигига бағишланган ҳисоботда Борис Лусняк курашни янада кучайтириш зарурлигини уқтирган.
“Вақт кетяпти. Биз яна 50 йил кута олмаймиз”, – дейди у.
Ўтган вақт давомида кўрилган чора-тадбирлар туфайли АҚШда чекувчилар сонини 42 фоиздан 18 фоизга туширишга муваффақ бўлинди. Эндиги режа – 2020 йилгача кашандалар сонини 12 фоизга тушириш.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |