Қидириш   

Сувчечак билан оғриганда...
18 ноябрь 2014,   кўрилган: 6540

Сувчечак билан оғриганда...Сувчечак — ўткир юқумли касаллик бўлиб, болалар орасида кенг тарқалган хасталик ҳисобланади. У куз-қиш мавсумида кўп учрайди. Бу даврда оналаримиз­нинг ёш болалари соғлигига кўпроқ эътиборли бўлишлари талаб этилади.

Сувче­чак билан асосан мактаб­гача ёшдаги бола­лар ка­сал­ланади. У қисқа вақтли ҳарорат ва умумий аҳвол бироз ўзгариши би­лан ўзи­ни "сездиради". Одат­да, ка­сал­лик ўткир исит­­малаш ва сувчечак тош­маси тоши­ши билан бош­ланади.

Бола сувчечак билан оғ­риганда унга кўпроқ вита­минга бой таомлар ҳамда суюқлик бериш лозим. Шуни унутмаслик керакки, беморда касаллик аломат­ла­ри сезилиши билан дар­ҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур. Чунки хаста­лик вақти­да даволанмаса, бу оғир оқибатларга олиб ке­ла­ди. Сувчечак асоратла­ри боланинг инжиқ бўлиб қолиши, кўз хиралашиши, асаб тизимидаги ўзгариш­ларда намоён бўлади. Хо­на­донда бир боланинг сув­чечакка чалиниши бош­­қаларига ҳам юқиши билан хавфли саналади. Шунинг учун бемор хонасини ало­ҳида қилиб қўйиш лозим. У боғчага бо­ра­диган бўлса, дастлабки ҳафтада уйда қолди­рилгани маъқул. Бу билан ка­салликнинг соғлом бола­ларга юқиши олди оли­­на­ди. Сувчечакка чали­нишга асо­сан иммунитети паст бола­лар мойил бўли­шади. Катталар ҳам ушбу хаста­лик билан оғришлари мумкин. Ҳомила­дор аёллар айниқса, касал­лик юқиши­дан эҳтиёт бў­лишлари ло­зим. Ўзингиз ва фарзанд­ларингиз соғли­ги­ни ас­раш­да бепарво бўлманг!

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |