Қидириш   

» » Ўзбекистонда учта янги вакцина жорий этилади

Ўзбекистонда учта янги вакцина жорий этилади
27 сентябрь 2014,   кўрилган: 1280

Ўзбекистонда учта янги вакцина жорий этилади2014 йил 1 август куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича 2014-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлади.

Мазкур дастурга мувофиқ Ўзбекистон миллий эмлаш тақвимига мувофиқ болалар ва ўсмирларнинг 97%ни профилактик вакциналар билан қамраб олишни режалаштирмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон 2014 йили ротовирусли инфекцияга қарши вакцинацияни жорий этаётганини қайд этиш лозим. 2015 йилда болаларни превмококкли инфекцияга қарши, 2016 йилда эса инсон папиллома HPV-вирусига қарши эмлаш ишлари бошланади.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   admin  |