Қидириш   

» » 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди

2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди
10 декабрь 2014,   кўрилган: 3123

2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди2015 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. 5 декабрь, жума куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил сарҳисоби тўғрисида нутқ сўзлаган.
Конституция кунига бағишланган маросимда, шунингдек, 2015 йилнинг номи эълон қилинди. Президент ташаббуси билан кейинги йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. 2014 йил эса “Соғлом бола йили” номи остида ўтган эди.
Ўзбекистонда 1997 йилдан бери ҳар бир йилга, жамият ҳаётининг алоҳида соҳаларида чуқурлаштирилган ўзгаришлар, ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида, ном берилиб келинади. 1997 йил “Инсон манфаатлари йили“ деб эълон қилинган бўлса, ХХI асргача бўлган йиллар “Оила йили” (1998), “Аёллар йили” (1999), “Соғлом авлод йили” (2000) деб эълон қилинган. 2001 йил «Оналар ва болалар йили», 2002 йил «Қарияларни қадрлаш йили», 2003 йил «Обод маҳалла йили», 2004 йил «Меҳр-мурувват йили», 2005 йил «Сиҳат-саломатлик йили», 2006 йил «Ҳомийлар ва шифокорлар йили», 2007 йил «Ижтимоий ҳимоя йили», 2008 йил «Ёшлар йили», 2009 йил «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили», 2010 йил «Баркамол авлод йили», 2011 йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили», 2012 йил «Мустаҳкам оила йили», 2013 йил эса «Обод турмуш йили» деб эълон қилинган эди.

Манба: kun.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |