Қидириш   

» » 2015 йил 2 январь кунини дам олиш куни деб эълон қилинди

2015 йил 2 январь кунини дам олиш куни деб эълон қилинди
27 декабрь 2014,   кўрилган: 970

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2015 йилнинг 2 январь кунини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. 26 декабрь, жума куни имзолаган қарор матни ЎзАда эълон қилинди.
Қайд этилишича, қарор “Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” мақсадида қабул қилинган.
Қарорда белгиланишича, Меҳнат кодексининг 132-моддасига асосан техник ишлаб чиқариш ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ҳолатларда ишлашга йўл қўйилади.
Шунингдек, Президент қарорида алоҳ қайд этилишича, бажарилган ишлар учун компенсация ва ҳақ тўлаш Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |