Қидириш   

» » My.gov.uz орқали тадбиркорликка алоқадор норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ва баҳолаш мумкин бўлди

My.gov.uz орқали тадбиркорликка алоқадор норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ва баҳолаш мумкин бўлди
07 январь 2015,   кўрилган: 1603

My.gov.uz орқали тадбиркорликка алоқадор норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ва баҳолаш мумкин бўлдиЯгона интерактив давлат хизматлари портали – My.gov.uz’да тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ва қабул қилинган норматив ҳужжатларни баҳолаш бўйича янги тизим ишга туширилди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур тизим аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорликка тегишли ишлаб чиқилаётган ҳужжат лойиҳалари ва қабул қилинган ҳужжатларни муҳокама қилиш имкониятини беради.
Ягона порталда фойдаланувчилар томонидан билдирилган изоҳ ва таклифлар тегишли давлат органлари томонидан кўриб чиқилади ва таклифларни инобатга олиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Бундан ташқари, фойдаланувчилар амалдаги норматив ҳужжатларнинг тадбикорлик фаолиятига таъсир этишини Ягона порталда жойлаштирилган махсус сўровномани тўлдириш орқали баҳолашда ҳам иштирок этишлари мумкин.
Қайд этишларича, ушбу тизим Ўзбекистон Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан жорий этилган.

Манба:kun.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |