Қидириш   

» » Ўзбекистон олимлари диабетдан азият чекаётганлар учун шифобахш ичимлик тайёрлаш усули кашф этишди

Ўзбекистон олимлари диабетдан азият чекаётганлар учун шифобахш ичимлик тайёрлаш усули кашф этишди
10 январь 2015,   кўрилган: 1697

Ўзбекистон олимлари диабетдан азият чекаётганлар учун шифобахш ичимлик тайёрлаш усули кашф этишдиЎзбекистон олимлари қандли диабетдан азият чекаётган беморлар учун янги шифобахш ичимлик тайёрлаш усули кашф этишди, дея хабар бермоқда kun.uz ахборот портали.
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, “шифобахш хусусиятга эга бўлган парҳез сут-қатиқ ичимлигини тайёрлаш усули” Тошкент кимё-технология институти мутахассислари томонидан ихтиро қилинган.
Қайд этишларича, бу ихтиродан сут саноатида, аниқроғи сут-қатиқ ичимликларини олиш усуллари, шунингдек шифобахш хусусиятга эга бўлган парҳез ичимликларини тайёрлаш учун қўлланиши мумкин.
Ихтиро парҳез ва шифобахшлик хусусиятлари оширилган сут-қатиқ ичимликларининг ассортиментини кенгайтириш, арзон сут зардоби ва бифидобактерияларнинг ўсишини фаоллаштирадиган инcулин прибиотикасидан максимал даражада фойдаланишни беради. Натижада пребиотикалар ва пробиотикалар фойдали ичак микрофлорасининг миқдорини оширади.
Хакимова Шарифа Исмаиловна, Абдуразакова Собира Ходжаевна, Зуннунова Динора Eрга-шевна, Мирзаджанов Шукурбек Рахматжоновичлардан иборат муаллифлар жамоаси № ИАП 04983 рақамли ихтиро учун патент олдилар.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |