Қидириш   

Тадқиқотчининг ноёб кашфиёти
23 январь 2015,   кўрилган: 1286

Тадқиқотчининг ноёб кашфиётиКитоблик ёш тадқиқотчи Ёрқин Тошмуродов яратган компьютер томографияси одам организмидаги хавфли ўсимтанинг бир микрометргача бўлган тугунини ҳам аниқлай олади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, саратон касаллигининг ўнлаб турлари мавжуд.
Афсуски, уларни олдиндан аниқлаш борасидаги имкониятлар ҳали етарли эмас.
Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институтида илмий изланиш олиб бораётган ёш олимнинг тадқиқотлари натижасида ушбу хасталикка эрта босқичда ташхис қўйиш ва унинг олдини олиш имконияти юзага келди.
— Тиббиёт муассасаларида фойдаланилаётган томография ускунаси ёрдамида инсон танасидаги ўсимта ёки тугуннинг фақат бир миллиметрдан бир сантиметргача бўлган ҳажмини ўлчаш мумкин, — дейди Ёрқин Тошмуродов. — Янги қурилманинг афзаллиги шундаки, у энди пайдо бўлаётган касаллик тугунчаларини ҳам бошланғич давридаёқ илғаб олади. Беморни текшириш жараёнида рентген нурланиши таъсири амалдаги ускуналарга нисбатан ўн баробаргача камаяди.
Таъкидлаш керакки, мазкур қурилмадан вилоят шошилинч тиббий ёрдам, онкология диспансери ва бошқа тиббиёт муассасаларида кенг фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Манба: xs.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |