Қидириш   

» » Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият бошлади

Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият бошлади
05 февраль 2015,   кўрилган: 1912

Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият бошладиСоғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш натижасида тиббий хизмат кўрсатиш маданияти оширилди, сифати яхшиланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 март­даги "Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассаса­ларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаш­тириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият бошлади.

200 ўринга мўлжалланган марказ биносининг қурилиш-реконструк­ция ишларига қарийб 8,3 милли­ард сўмлик маблағ йўналтирилди. Ўтган йил 31 августдан марказнинг мас­лаҳат поликлиникаси хизмат кўрса­та бошлади. Поликлиника Япония гранти ҳисобидан "JICA" халқаро ташкилоти томонидан эн­доскопик жиҳозлар билан таъмин­ланди. Бун­дан ташқари, УЗИ, элек­троэнце­фа­ло­граф, уретроцистис­коп, ЛОР комбайн, аудиометр, биокимёвий анализатор, бино­куляр микроскоп ва бошқа аппа­ратлар хизмат кўрсатмоқда.

Марказни ошхона, юмшоқ ва қат­тиқ жиҳозлар, компьютер жам­ланма­лари билан таъминлаш мақ­са­дида маҳаллий бюджет ҳисоби­дан 365 миллион, Молия вазирлиги томо­ни­­дан эса 385 миллион сўм маблағ ажратилди.

Жорий йилнинг январь ойидан 95 ўринга мўлжалланган терапия бўли­мининг гастроэнтерология, кар­дио­логия, неврология, ревма­то­логия, пульмонология-аллерго­ло­гия, неф­рология, гематология мутахассис­лик­лари бўйича шифо­корлар бе­мор­­ларни қабул қила бошладилар.

Ўтган йил декабрь ойида яна Япо­ния­нинг "JICA" халқаро ташки­ло­ти би­лан марказнинг жарроҳ­лик, қа­бул-диагностика, анесте­зио­логия-реанимация, лаборато­рия бўлим­ла­ри­ни 112 турдаги да­во­лаш ва диаг­ностика жиҳозлари билан таъ­мин­лаш юзасидан шарт­нома им­золан­ганди. Жорий йилда эса ана шу тиб­бий ускуналар олиб кели­ниб, ўрнати­ла­ди. Бундан таш­қари, Германиянинг KFW банки­нинг кредит маблағла­ри ҳисоби­дан маг­нитли резонанс то­мограф, тиб­бий чиқиндилар ин­се­нератори, катта ва кичик жар­роҳ­лик жамлан­малари, жарроҳлик столла­ри, ИВЛ, гемодиализ аппа­рат­лари, гас­тро-дуодено, бронхоскоп аппа­рат­ла­рини олиш режалашти­рил­моқда.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |