Қидириш   

» » Ўзбек олимлари томонидан ўткир Q-тўлқинли миокард инфарктини ўтказган беморларда номақбул оқибатлар хавфини ҳисобловчи калкулятор яратилди.

Ўзбек олимлари томонидан ўткир Q-тўлқинли миокард инфарктини ўтказган беморларда номақбул оқибатлар хавфини ҳисобловчи калкулятор яратилди.
17 февраль 2015,   кўрилган: 1312

Ўзбек олимлари томонидан ўткир Q-тўлқинли миокард инфарктини ўтказган беморларда номақбул оқибатлар хавфини ҳисобловчи калкулятор яратилди.Инфаркт миокард - юрак ишемик касалликларининг клиник бир тури бўлиб, ўта хавфли саналади. Айтиш лозимки, керакли чоралар ўз вақтида қўлланмаса ушбу касаллик ўлим билан якун топиши мумкин. Бежисга ўз ножўя ҳаракатлари ва кўнгил оғритадиган сўзларни гапирган кишиларга "инфарккача олиб борма" деган ибора ишлатилмайди. Ушбу иборадан ҳам кўриниб турибдики, кучли ҳаяжон ва руҳий зарба, стресс, асабийлашиш унинг қўзғалишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги "Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази" очиқ акциядорлик жамияти олимлари томонидан ўткир Q-тўлқинли миокард инфарктини ўтказган беморларда номақбул оқибатлар хавфини ҳисобловчи калкулятор дастури ишлаб чиқилди. Бу дастур ўткир Q-тўлқинли миокард инфарктини бошдан ўтказган беморларда юрак хуружидан тўсатдан вафот этиш, қайтадан миокард инфаркти, сурункали юрак хуружининг ривожланиш хавфини олдиндан билиш учун мўлжалланган. Ушбу калкулятордан кардиологияда фойдаланилади.
Дастур муаллифлари бўлмиш Р.Д.Курбанов, Г.У.Муллабаэва, Ю.Г.Кеворкова, А.А.Киличев ва Н.Б.Сайфитдиновларга ушбу дастур учун № ДГУ 02882 рақамли гувоҳнома берилди.

Манба: darakchi.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |