Қидириш   

Саломатлик ҳафталиги
25 февраль 2015,   кўрилган: 1971

Саломатлик ҳафталигиМустақилликка эришганимиздан сўнг мамлакатимизда аҳоли саломатлигига, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга жиддий эътибор қаратилди. Айниқса, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш жамиятимизнинг устувор йўналишларидан бирига айланди ва бу борада соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2014 йилнинг 1 августида қабул қилинган “2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарори мазкур йўналишда тиббиёт ходимлари учун дастуруламал бўлиб хизмат қилаётир. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12-17 январь кунлари Кармана туманидаги “Жалоир”, “Ҳ. Мавлонов”, “Ибн Сино”, “Дўрмон”, “Бўстон”, “Нарпай”, “Учқун”, “Лубатон” ҚВПларда “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳафталиги” ўтказилди. Соғломлаштириш ҳафталигида ТошПТИ, акушерлик ва гинекология кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди, акушер-гинеколог Ҳусниддин Раҳматуллаев, РИА ва ГИАТМ акушер-гинекологи Гулчеҳра Умарова, ТошПТИ клиникаси педиатри Феруза Йўлдошева, Тошкент шаҳар Олмазор тумани 6-сонли оилавий поликлиника акушер-гинекологи Розия Паттаева ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари иштирокида 2150 нафар туғиш ёшидаги аёл тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширишлар жараёнида ҳар хил экстрагинетал касалликлар аниқланган 465 нафар аёлга зарурий даво чоралари қўлланилиб, даволаш ишлари олиб борилди. Тиббий кўрикдан ўтказилган 14 ёшгача бўлган 1998 нафар боланинг 731 нафари соғломлаштирилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, аҳоли соғлигини мустаҳкамлашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда ана шундай саломатлик ҳафталиклари муҳим аҳамият касб этади.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |