Қидириш   

» » Республикамиздаги Нейрохирургия илмий маркази олимлари томонидан дистанцион видео маслаҳат дастури ишлаб чиқилди

Республикамиздаги Нейрохирургия илмий маркази олимлари томонидан дистанцион видео маслаҳат дастури ишлаб чиқилди
20 март 2015,   кўрилган: 933

Республикамиздаги Нейрохирургия илмий маркази олимлари томонидан дистанцион видео маслаҳат дастури ишлаб чиқилдиЎзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайти берган маълумотларга кўра, ушбу видео маслаҳат шошилинч диагностика ўтказиш ва беморларни нейрожарроҳлик усули билан даволаш мақсадида мутахассислар ўртасида дистанцион видеомаслаҳатлар учун мўлжалланган.

Дастурнинг функционал имкониятлари-маҳаллий алоқа техник характеристикаларига ва бизнинг эҳтиёжларимизга мослаштирилган видео-аудио ва матнли ахборотни узатиш;
матнли хулосаларни кўриш,

эшитиш ва консултация жойига жўнатиш имконини берадиган диалог дарчалари; дастлабки маълумотлар (тасвирлар, электрсигналлари, масалан, электрокардиограммалар ва ҳ.к.) даражасида ҳам, касаллик тарихи даражасида ҳам ахборот алмашинишнинг стандарт шакллари;
ахборотни сиқиш алгоритмлари; маълумотлар базасини архивлаш ва сақлашдан иборат.

Мазкур дистанцион видео маслаҳат дастурини ишлаб чиққан олимлар И.А.Югай, М.Д.Мирзабаэв ва И.Э.Сойибовга № ДГУ 02968 рақамли гувоҳнома берилди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |