Қидириш   

» » 2,6 миллиондан ортиқ бола витамин А саплементациясига қамраб олинади

2,6 миллиондан ортиқ бола витамин А саплементациясига қамраб олинади
27 май 2015,   кўрилган: 1187

2,6 миллиондан ортиқ бола витамин А саплементациясига қамраб олинадиЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги оналик ва болаликни соғломлаштириш давлат дастурига мувофиқ 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида витамин А саплементациясини ўтказиб келмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда витамин А дефицити муаммолари омадли ҳал этилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда витамин А саплементациясининг 23 та босқичи ўтказилди, ҳар бир босқичида 6 дан 60 ойликкача бўлган 2,2 миллион бола қамраб олинган.

25 дан 30 майгача республика бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда «Соғлом бола ҳафталиги» ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида бутун мамлакат бўйлаб витамин А саплементациясининг навбатдаги 24-босқичи ўтказилади, унинг доирасида 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган 2,6 миллон бола витамин билан таъминланади.

Тадбирнинг асосий мақсади болалар саломатлигини ҳимоя қилиш, иммун статусини кўтаришдан иборат.

Манба: darakchi.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |