Қидириш   

Соф ҳаво – танга даво
04 июнь 2015,   кўрилган: 1518

Соф ҳаво – танга даво Жорий йилнинг 29 май куни Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва жойларда жамоатчилик назоратини амалга оширишда аҳоли фаоллигини кучайтиришда фуқаролик жамияти институтларининг роли “ мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат фаоллари, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассислари, тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Мамлакатимизда маҳаллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги экологик муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш ва жамоатчилик экологик ҳаракатини кенг йўлга қўйишда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини ошириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини жамоатчиликка етказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб бориш семинарнинг асосий мақсади бўлди.
Семинарда Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари А. Мавлонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси Ф. Қуватов муҳим масалалар хусусида маъруза қилдилар ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб қайтардилар.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.