Қидириш   

» » Ўзбекистонда оналар ва гўдаклар ўлими 3 баробардан кўпроққа камайди

Ўзбекистонда оналар ва гўдаклар ўлими 3 баробардан кўпроққа камайди
15 июль 2015,   кўрилган: 1363

Ўзбекистонда оналар ва гўдаклар ўлими 3 баробардан кўпроққа камайди15 июль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон тиббиётининг педиатрия тизими, ушбу соҳада эришилаётган ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар” мавзуидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда таъкидланишича, сўнгги ўн йилда туғма нуқсонлари бўлган болалар сони 1,3 баробар камайган. 6-15 ёшли болалар орасида ўткир юқумли касалликлар билан оғриш 34,4 фоизга, пневмонияга чалиниш 49,7 фоизга, бронхит билан хасталаниш 32,8 ва сколиоз билан касалланиш 32,7 фоизга камайди.
Ўтган йиллар давомида юртимизда оналар ва гўдаклар ўлими 3 баробардан кўпроқ камайди. Аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси 7,5 йилга узайди.
Тадбирда Корея Республикаси билан яқин ҳамкорликда МДҲ мамлакатлари ҳудудида ягона бўлган, энг юқори технологиялар асосидаги тиббиёт асбоб-ускуналири билан жиҳозланадиган кўп тармоқли замонавий болалар тиббиёт маркази қурилиши бошлангани таъкидланди.
2016 йилгача 13 та вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказларининг қурилиши ва қайта реконструкция қилиниши ниҳоясига етказилди. Уларнинг барчаси замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланади.

Манба:darakchi.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |